Бу тушунарли. Масаланинг асосий қисми бор – босма нашрлар керакми? Аслида савол бу шаклда қўйилмаслиги лозим. Керак ёки керак эмаслигини ҳамма учун кимдир ҳал қилиши нотўғри. Босма нашрлар ҳам мазкур шартлар асосида яшай олса, яшаб кетсин. Ҳеч ким қаршилик қилмаса керак. Асосий эътирозлар мана шу ерда келиб чиқади. Босма нашрларга қарши, деб таъриф берилаётган ҳеч ким аслида бу шаклга қарши эмас. Эътироз газеталарнинг бошқарув шакли ва бунинг оқибати сифатида вужудга келаётган бугунги матнларга қаратиляпти. Биринчиси – мажбурий обуна. Яъни маълум газетанинг менга керак ёки керак эмаслигини, қизиқ ёки қизиқ эмаслигини бошқа биров белгилайди ва мажбуран обуна қилдиради. Ўқийманми-йўқми, мен ўша нашрни сотиб олишим шарт. Сабаби – ўша газетани асраш кераклиги 18 18 https://kun.uz/02046725?ysclid=l6qr6vf240896326299
.
Амалиётчи мутахассис Қаҳрамон Асланов таъкидлаганидек, иккинчи эътироз биринчисидан келиб чиқади. Мажбурий обуна қилдиришда газеталарга маъмурий ресурси билан ёрдам берадиган ҳоким ёки бошқа амалдорнинг фаолияти кейинчалик ўша нашрларда холис баҳоланиши мумкинми?
Нашрлар бюджетдан молиялаштирилган тақдирда ҳам мазмунан ўзгармайди. Бюджет ҳам халқнинг пули ва бу ҳам мажбуран газета ўқитишдан ёки халқ пулини ноўрин сарфлашдан фарқланмайди. «Тирик қолиши» қайсидир давлат амалдорига ёки маҳаллий ҳокимларга қараб қолган нашрдан холис баҳони ёки халқ дардини кутишд мантиқдан эмас.
Агар мана шу икки эътироз (эътибор берсангиз, бу эътирозлар маданиятга, маънавиятга, журналистикага, қадриятларга, менталитетга қаратилмаган) амалда ўринсиз ҳолга келса, босма нашрлар ўз-ўзини қоплаб, яшай олса, яна минг йил турса ҳам ҳеч кимнинг қаршилиги йўқ.
Газетачилар айтаётган фикрлар, бу форматнинг даври ўтмаганини исботлаш учун келтирилган «чет элнинг фалон нашри миллион нусхаларда чиқаётгани» ҳам аслида ўша раддиячиларга танбеҳ ва ўрнак бўлиб янграши лозим. Улар замонамизнинг технологик ўзгаришларига мослаша олди, тўғри маркетинг сиёсати орқали шу шароитда ҳам яшаб қолиш йўлини топди. Дарвоқе, жаҳоннинг машҳур босма нашрлари ўзларини қадрият санаб, интернетни ёмонлаб ўтирмади. Ўз сайтларини очди ва айтиш мумкинки, нашрни ўша чўққида ушлаб туриш учун электрон имкониятлардан фойдаланди. Лекин аслида улар газетани эмас, аксинча, газета уларни ҳимоя қилиши, келажакка ишонч уйғотиши, молиявий барқарор шароит тақдим этиши лозим.
Хусусий газеталардан ташқари деярли барча газета мажбурий обуна ҳисобига кун кўради. Мажбурий обунани уюштириб бериш эса йирик ташкилотлар ва туман ҳокимликлари зиммасида. Туман ҳокимлари республика газета-журналларидан ташқари вилоят ва туман нашрининг ҳам обунасини уюштириб беради. Эвазига «сиздан угина – биздан бугина» қабилида келишув вужудга келади. Ўша ҳоким ёки бошлиқ раҳбарлик қилаётган туман ёки корхона ҳақида газеталарда танқидий материал чиқмайди. Тумандан таҳририятга аҳолидан мурожаат тушса бориб ўрганилмаслиги табиий. Халқ ҳам буни жуда яхши билади, шунинг учун таҳририятларга мурожаат йўлламайди.
Хуллас, кейинги обуна мавсумигача газета чиқариш ва кун кўриш учун етарли пул тўплангач, газета пайдарпай янгилик ва мақолалар билан тўлдирилиб, чоп этилади. Айрим газета раҳбарларига ҳаттоки нашрнинг ўқувчиларга бориб етаётгани ёки етмаётгани ҳам қизиқ эмас. Муштарийлар билан қайта алоқа йўқ, газетада ёритилаётган масалалар жуда камдан-кам ҳолатда резонанс келтириб чиқаради. Шунинг учун мажбурий обунанинг йўқотилиши газета таҳририятларининг муқаррар касод бўлишига, ходимларининг ишсиз ва маошсиз қолишига олиб келади. Юқорида таъкидлаганимдек, бу – босма нашрларда иш қандай ташкил қилиб келинаётганининг умумий манзараси. Пировард натижада кимдадир аҳвол яхшироқ, кимдадир ёмонроқ.
Лекин бу гаплардан асло босма нашрдаги журналистлар ишни эплолмайди, деган хулосага келмаслик керак. Газета таҳририятларида ҳам жуда мулоҳазакор, саводли, чиройли ва резонансли мақола ёзадиган кучли журналистлар кўп. Энг қизиғи, ҳали ҳам онлайн маконда бўш ўрин бисёр. Уларни савиясиз маҳсулотлар тақдим этаётган, мактаб ва устоз кўрмаган дилетант ёшлар эгалламоқда. Забардаст қаламкашларга савод ва савия қандай бўлишини ўшаларга ҳам, халққа ҳам кўрсатиб қўйиш учун кўп ҳам жон куйдириш керак эмас.
Айни карантин кунларида ахборот маконида газеталар нечоғлиқ замондан ортдалиги яққол намоён бўлмоқда. Кунига уч марта касалланганлар сони эълон қилиб турилди. Сайтлар ва каналлар рақамлар ва янгиликлар эълон қилингани заҳоти аҳолига етказмоқда. Ойда 4 марта чиқадиган газета нима қила оларди бу шароитда? Аслида кундалик газета ҳам эплай олмайдиган иш. Интернет аллақачон ҳар бир хонадонга кириб борган оммавий ахборот воситасига айланиб бўлган.
Читать дальше