Ривожланган мамлакатларда сурункали касб касаллиги бошланғич босқичда аниқланилади, ишловчи зарарли шароитлардаги ишлардан озод қилинади ва узоқ пайт нисбатан соғлом тарзда бошқа енгилроқ ишда жамиятга фойда келтирадиган маҳсулот ишлаб чиқаришда қатнашади. Зарарли меҳнат шароитли жараёнлар ўрганилиб, улардаги зарарли ва хавфли омиллар бартараф этилади ва ишлаб чиқариш ускуналари ва технологик жараёнлари такомиллаштирилади. Меҳнат шароити хавфли ва зарарли ишларда ишлайдиган ишловчиларга нормал шароитларда ишлайдиган ишловчилар тариф ставкалари (лавозим маошлари) га нисбатан 4% дан кам бўлмаган миқдорда орттирилган ставкаларда иш ҳақи тўлаш белгиланган.
Иш ўринларини аттестациялаш.Фуқароларнинг санитар-гигиеник меъёрлар талабларига жавоб берадиган, соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиб бериш, конституциявий хуқуқларини амалга ошириш мақсадида, меҳнат шароитлари баҳоланиб иш ўринлари аттестациядан ўтказилади.
Иш жойларини аттестация қилиш – иш ўрнида меҳнат шароитларини зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари ва меҳнат шароитларини меҳнат муҳофазасининг давлат меъёрлари талабларига мослигини баҳолаш ва меҳнат шароитларини меъёрий қийматларига мослигини амалий бажарилишини (бажарилиши керак бўлган тадбирлар ишлаб чиқиш) таъминлаш.
Ҳар бир иш жойи аттестациядан ўтказилиши керак, аттестация қилиш даври 5 йил. Аттестация қилиш жараёнида барча хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари баҳоланади. Аттестация ўтказиш учун махсус комиссия тузилади.
Корхона кичик ва хавфли омиллар бўлмаган тақдирда ҳам иш ўринларининг ҳақиқий ҳолатининг параметрлари аниқланилади, яъни иш ўринлари аттестациядан ўтказилиши шарт.
Аттестация натижасида иш уринлари меҳнат оғирлиги ва зарарлилигига кўра синфларга бўлинади ҳамда ишлаб чиқаришнинг имтиёзли нафака берилувчи: №1 – ёшидан катъий назар нафақа олиш ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар рўйхати; №2 -умумўрнатилган нафақа ёшидан 10 йил олдин нафақа олиш ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар рўйхати; №3-умумўрнатилган нафақа ёшидан 5 йил олдин нафақа олиш ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар рўйхатларига мослиги, ноқулай шароитларда ишлаганлик учун қўшимча таътил берилиши аниқланилади ҳамда меҳнат шароитларини соғломлаштириш ва касб касалликларини олдини олиш тадбирлари ишлаб чиқилади.
Аттестациялашнинг даврийлиги 5 йилдан кўп бўлмаслиги, иш ўринларини ўз вақтида ва сифатли аттестациядан ўтказишга корхона иш берувчиси масъул ҳисобланади. Иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациялаш ҳужжатлари корхонада 50 йил сақланади.
Меҳнатни муҳофаза қилишни иқтисодий аспектлари.Меҳнат шароитлари, ва шунингдек, жароҳатланиш, ўлим ва касб касаллигига чалиниш нафақат алоҳида инсонлар ва уларнинг оилаларига, жамиятга, шу билан бирга муайян корхона, регион ва ҳатто мамлакат иқтисодиётига ҳам таъсир қилади. Хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини яратишни ижобий иқтисодий натижаларига: меҳнат унумдорлигини ошиши; меҳнат ресурсларининг сақланиши ва ишловчиларни касбий фаоллигини ошиши; ва шу икки кўрсаткични яхшиланиши эвазига миллий маҳсулотни кўпайиши киради.
Меҳнат унумдорлигини ошиши муддатидан олдин чарчаб қолишни олди олинганлиги, кичик жароҳатланишлар камайганлиги ҳамда жароҳатланишлар, умумий ва касб касалликларига чалинишлар камайганлиги натижасида вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик ва ишда тўхтаб қолиш вақтлари камайганлиги эвазига содир бўлади.
Меҳнат ресурсларининг сақланиши ишловчилар ҳаёти давомийлигини ошиши, шунинг учун меҳнат стажи ва касб маҳоратининг ошиши, шунингдек, пенсионерлар меҳнатидан уларга мос иш ўринларида фойдаланиш билан боғланган.
Бундан ташқари, зарарли шароитларда ишлаганлик учун имтиёз ва компенсация харажатлари (қисқартирилган иш куни, қўшимча татил, оширилган тариф ставкалари, имтиёзли пенсия, сут ва пархез овқатларнинг текин берилиши) корхонанинг иқтисодий ҳолатига таъсир этмай қолмайди. Ноқулай меҳнат шароитлари билан боғлиқ кадрлар қўнимсизлиги ҳам харажатларнинг кўпайишига (янги ходимларни излаш, уларни ўқитиш ва ишни бошлаш даврида камроқ иш унумдорлигида ва кўпроқ хатолар билан ишлашини инобатга олиб уларни ишга мослаштириш ва б.қ.) олиб келади.
Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистон Республикасида иш берувчиларни меҳнат шароитларини яхшилашга йўналтирувчи иқтисодий манфаатлантириш етарли даражада эмаслиги ва кам самаралилиги кейинги пайтларда зарарли ва хавфли меҳнат шароитли иш ўринларини кўпайиб боришига олиб келмоқда.
Читать дальше