Раҳматулла Усманов - Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари

Здесь есть возможность читать онлайн «Раҳматулла Усманов - Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари» — ознакомительный отрывок электронной книги совершенно бесплатно, а после прочтения отрывка купить полную версию. В некоторых случаях можно слушать аудио, скачать через торрент в формате fb2 и присутствует краткое содержание. ISBN: , Жанр: Прочая научная литература, Технические науки, на русском языке. Описание произведения, (предисловие) а так же отзывы посетителей доступны на портале библиотеки ЛибКат.

Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари: краткое содержание, описание и аннотация

Предлагаем к чтению аннотацию, описание, краткое содержание или предисловие (зависит от того, что написал сам автор книги «Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари»). Если вы не нашли необходимую информацию о книге — напишите в комментариях, мы постараемся отыскать её.

Китобда пахтачилик мажмуи корхоналарида меҳнат мухофазасининг умумий масалалари, меҳнат шароитларини баҳолаш ва хавфсизлигини таъминлашни бошқариш, ишлаб чиқариш жараёнлари, ускуналари, ҳимоялаш воситалари ҳамда техника, электр, экология, иқтисодиёт ва ёнғин хавфсизлиги, жамоа шартномасининг намунавий макети ҳамда меҳнат мухофазаси маҳаллий йўриқномалари намуналари келтирилган. Қўлланма корхоналар раҳбарлари, мутахассислари, турли касб ишчилари ва олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган.

Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари — читать онлайн ознакомительный отрывок

Ниже представлен текст книги, разбитый по страницам. Система сохранения места последней прочитанной страницы, позволяет с удобством читать онлайн бесплатно книгу «Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари», без необходимости каждый раз заново искать на чём Вы остановились. Поставьте закладку, и сможете в любой момент перейти на страницу, на которой закончили чтение.

Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать

Хом-ашё ҳолатини кетма-кет ўзгартирилиши, ўзгартириш ҳаракатлари тўплами кетма-кетлиги ва ҳолат ўзгаришининг ривожланиш босқичларига жараёндейилади.

Хом-ашёни қайта ишлаб маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган узвий боғланган жараёнлар тўпламига ишлаб чиқариш жараёнидейилади.

Ишлаб чиқаришда бажариладиган, хом-ашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ёки маҳсулотларга ишлов бериш (қайта ишлаш) ва маҳсулотларни олиш усулари ва услуб (приём) лари тўпламига технологиядейилади.

Технология, фан-техника тараққиётининг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида, энг кам вақт ва ресурслар сарфини талаб этадиган, энг кўп самарали ва тежамли ишлаб- чиқариш жараёнларини аниқлайди.

Замонавий ишлаб-чиқаришни ривожлантиришнинг асосий йўналишларига узликсиз (оқимли) жараёнларга ўтиш, чиқиндисиз технологияларни қўлланилиши, хом-ашё, материаллар, энергия ва ёқилғидан мажмуили (комплекс) фойдаланиш, технология жараёнларини механизациялаштириш ва автоматлаштириш киради.

Маълум технологияни бевосита бажарилишини таминлайдиган ишлаб чиқаришнинг қисмига технология жараёнидейилади.

Пахта қабул қилиш масканида бажариладиган асосий жараёнлар ва уларни бажариш машина ва механизмлари ҳамда асбоб ускуналари 1-жадвалда келтирилган.

1- жадвал

Пахта қабул қилиш масканларида бажариладиган асосий жараёнлар ва уларни бажариш машина ва механизмлари ҳамда асбоб-ускуналари

Пахта тозалаш заводи ҳудудини пахта хомашёси асосий ишлабчиқариш тайёр - фото 1 Пахта тозалаш заводи ҳудудини пахта хомашёси асосий ишлабчиқариш тайёр - фото 2

Пахта тозалаш заводи ҳудудини пахта хом-ашёси, асосий ишлаб-чиқариш, тайёр пахта маҳсулотлари, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ишлаб-чиқариш ҳамда маъмурий бино зоналарига бўлиш мумкин. Бу зоналарнинг жойлашуви заводнинг нормал ишлашига халақит бермаслиги, ёнғин ва техника хавфсизлигига ҳамда санитария-гигиена талабларига зид бўлмаслиги, шунингдек, уларни жойлаштиришда шамолнинг кўпчиллик ҳоллардаги йўналиши, кун чиқиш ва кун ботиш томонлари, аҳоли яшайдиган масканларнинг қайси томонда бўлиши инобатга олинади. Пахта тозалаш заводи ва завод қошидаги пахта тайёрлаш маскани ҳудудий жиҳатдан туташ жойлашганлиги сабабли, завод ҳудудининг масканга туташмаган қисмини атрофи камида 2 м- ли мустаҳкам девор билан тўсилиб дарвоза билан таъминланган ва завод ҳудудида пахтани дастлабки қайта ишлашнинг асосий узликсиз технологик оқими жараёнлари олиб бориладиган – тайёрлов масканларидан келтирилган пахтани дастлабки қайта ишлашга тезкор узатиш учун тўплаш омборлари ва пахта ғарамлари майдончалари, заводнинг пахтани қуритиш, тозалаш, жинлаш ва толани тозалаш, чигитни линтерлаш ва линтни тозалаш, толали чиқиндиларни тозалаш, толали маҳсулотларни тойлаш бўлинмалари, техник чигит омбори, уруғлик чигитни тайёрлаш цехи ва уни сақлаш омбори ҳамда барча жараёнларни ҳаракатга келтирувчи – электр энергияси таъминоти бўлинмаси мавжуд. Асосий жараёнларга ёрдамчи ишлаб чиқариш ва хизмат курсатувчи бўлинмалар – арраларни тайёрлаш, транспорт цехлари ва механика-таъмирлаш устахонаси, маҳсулотларни сифат кўрсаткичларини аниқлаш лабораторияси, ўт ўчириш депоси ҳамда толали тойлар сақланадиган омбор ёки платформа, ёқилғи ва ёнилғи, моддий омборлар хизмат кўрсатади ва жараёнларнинг узликсиз олиб борилишини таъминлайди. Заводда маъмурий бино, ошхона, корхона ҳудудига ўтказиш пункти, механизмларни сақлаш бостирмаси, қозонхона, ҳожатхона, ювиниш хоналари ва бошқа хизмат кўрсатувчи хоналар жойлаштирилган ҳамда технологик оқим бўлинмалари ўт ўчиришнинг гидрант системаси, сув минораси, ёритиш прожекторлари билан тегишли тарзда таъминланган. Пахта тозалаш заводини электр энергияси билан таъминлаш учун унинг ҳудудида махсус 10/0,4 ва ундан юқори кВ-ли трансформатор ўрнатилган подстанция қурилган.

Пахта тозалаш заводида қуйидаги ишлар бажарилади: завод ташқарисидаги масканлардан келтирилган пахта хом-ашёси тарозида тортиб қабул қилиниб пахтани қайта ишлашга тезкор узатиш бўлинмаси омборига жойлаштирилади ёки майдончаларига ғарамланади; ишланадиган пахта партиясининг намлиги ва ифлослиги аниқланилиб, уруғлик ёки техник пахта турига қараб пахтани қуритиш тартиби, тозалаш ва қайта ишлаш режаси танланади; пахта заводнинг пахтани дастлабки қайта ишлаш узликсиз технологик оқимига узатилади ва пахтани қуритиш, тозалаш, тайёр маҳсулотлар (пахта толаси, пахта линти, иккиламчи тола (ўлик), пахта момиғи ва чигит) ишлаб чиқариш ҳамда уруғлик чигитни тайёрлаш бўйича асосий технологик жараёнлар (2-жадвал) бажарилади;

Читать дальше
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать

Похожие книги на «Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари»

Представляем Вашему вниманию похожие книги на «Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари» списком для выбора. Мы отобрали схожую по названию и смыслу литературу в надежде предоставить читателям больше вариантов отыскать новые, интересные, ещё непрочитанные произведения.


Отзывы о книге «Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари»

Обсуждение, отзывы о книге «Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари» и просто собственные мнения читателей. Оставьте ваши комментарии, напишите, что Вы думаете о произведении, его смысле или главных героях. Укажите что конкретно понравилось, а что нет, и почему Вы так считаете.

x