Раҳматулла Усманов - Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари

Здесь есть возможность читать онлайн «Раҳматулла Усманов - Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари» — ознакомительный отрывок электронной книги совершенно бесплатно, а после прочтения отрывка купить полную версию. В некоторых случаях можно слушать аудио, скачать через торрент в формате fb2 и присутствует краткое содержание. ISBN: , Жанр: Прочая научная литература, Технические науки, на русском языке. Описание произведения, (предисловие) а так же отзывы посетителей доступны на портале библиотеки ЛибКат.

Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари: краткое содержание, описание и аннотация

Предлагаем к чтению аннотацию, описание, краткое содержание или предисловие (зависит от того, что написал сам автор книги «Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари»). Если вы не нашли необходимую информацию о книге — напишите в комментариях, мы постараемся отыскать её.

Китобда пахтачилик мажмуи корхоналарида меҳнат мухофазасининг умумий масалалари, меҳнат шароитларини баҳолаш ва хавфсизлигини таъминлашни бошқариш, ишлаб чиқариш жараёнлари, ускуналари, ҳимоялаш воситалари ҳамда техника, электр, экология, иқтисодиёт ва ёнғин хавфсизлиги, жамоа шартномасининг намунавий макети ҳамда меҳнат мухофазаси маҳаллий йўриқномалари намуналари келтирилган. Қўлланма корхоналар раҳбарлари, мутахассислари, турли касб ишчилари ва олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган.

Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари — читать онлайн ознакомительный отрывок

Ниже представлен текст книги, разбитый по страницам. Система сохранения места последней прочитанной страницы, позволяет с удобством читать онлайн бесплатно книгу «Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари», без необходимости каждый раз заново искать на чём Вы остановились. Поставьте закладку, и сможете в любой момент перейти на страницу, на которой закончили чтение.

Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать

МХСС-ни корхонани таркибий бўлинмалари ва хизматларида тадбиқ этилишини назоратини корхонани меҳнатни мухофаза қилиш хизмати олиб боради.

Корхоналарда меҳнатни мухофаза қилиш бўйича қуйидаги ҳужжатлар ишлаб чиқилади ва юритилади:

меҳнат шароитларини яхшилаш ва меҳнат мухофазаси, санитар- соғломлаштириш тадбирлари бўлими бўлган жамоа шартномаси;

иш жойларини аттестациялаш ҳаритаси;

меҳнатни мухофаза қилиш хизматининг чораклик иш режаси;

ишлаб чиқаришга стандартларни тадбиқ этиш далолатномалари;

ишчилар ва инженер-техник ходимларни меҳнат хавфсизлигидан ўқитиш, йўл-йурик бериш ва билимларни текшириш дастурлари;

корхона раҳбарлари ва инженер-техник ходимлар учун меҳнат муҳофаза қилиш бўйича лавозим мажбуриятлари;

корхонани барча касб ишловчилари учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маҳаллий йўриқномалар ва бошқалар.

I.2. Пахта тозалаш корхоналари жараёнлари ва уларга қўйиладиган умумий хавфсизлик талаблари

Бозор иқтисодиёти шароитида, пахта тозалаш корхонаси соҳада тадбиркорликни амалга оширишнинг асосий мустақил хўжалик субъектидир ва фойда олиш мақсадида, пахта етиштирувчи хўжаликлардан келтирилган пахтани тайёрлов масканларида қабул қилиш, пахтани табиий хусусиятларини сақлаган ҳолда унга пахта тозалаш заводида дастлабки ишлов бериш натижасида юқори сифатли толали маҳсулотлар (тола, линт, иккиламчи тола – ўлик ва момиқ) ва пахта чигитини олиш ҳамда уларни истеъмолчиларга сотиш, шунингдек, уруғлик чигитни тайёрлаш ва уни пахтачилик хўжаликларига етказиб бериб сотиш вазифаларини бажаради. Пахта тозалаш корхонаси фақат биргина маҳсулот – пахта хом-ашёсига қайта ишлов беради ва завод яқинидаги хўжаликларнинг пахтасини қабул қилувчи ҳамда корхона ҳудидида жойлашган завод қошидаги тайёрлов маскани бўлган пахта тозалаш заводидан ва заводдан узоқроқда жойлашган бир-неча завод ташқарисидаги тайёрлов масканларидан ташкил топган бўлади. Завод қошидаги тайёрлов масканида қабул қилинган пахта хом-ашёси бевосита заводнинг пахтани узликсиз дастлабки қайта ишлаш технологик оқимига узатилади, завод ташқарисидаги масканларда қабул қилинган пахта аввал пахта тозалаш заводига ташиб келтирилади ҳамда пахтани вақтинчалик сақлаш омборлари ёки майдончаларига жойлаштирилиб ёки ғарамлангандан сўнг пахтани дастлабки қайта ишлаш узликсиз технологик оқимига узатилади.

Пахта қабул қилиш маскани пахта тозалаш заводининг таркибий қисми бўлиб, унинг ҳудудининг заводга туташмаган қисмини атрофи камида 2 м- ли мустаҳкам девор билан тўсилиб дарвоза билан таъминланган ва унинг ҳудудида 30 тоннали автомобиль тарозиси ўрнатилган пахтани қабул қилиш пости, намлиги ва ифлослиги юқори бўлган пахталарни қуритиш ва тозалаш учун пахта омбори билан таъминланган қуритиш-тозалаш бўлинмаси, пахта хом-ашёсини қабул қилиш ва сақлаш омборлари, пахта ғарами майдончалари, уруғлик чигитга ишлов бериш ва сақлаш омбори, 500 куб метрли сув ҳовузи, пахтани сифат кўрсаткичларини аниқлаш лабороторияси, маскан идораси, яшаш хоналари ва моддий техника омбори, ўт ўчириш пункти мавжуд. Маскан механизация воситалари турадиган майдонча, қуритиш-тозалаш бўлинмаси ўтхонаси, суюқ ёқилғи омбори, ҳожатхона билан таъминланган ҳамда унда канализация ва ўт ўчириш насослари, сув минораси, ёритиш прожекторлари тегишли тарзда жойлаштирилган. Тайёрлов маскани лабораторияси пахтани намлиги, ифлослиги, навини ва ундан тола чиқишини аниқлаш асбоблари ва методлари билан жиҳозланган. Тайёрлов масканлари пахтани қабул қилиш, уларни омборларга жойлаш ва майдончаларга ғарамлаш, бенуқсон сақлаш ҳамда пахталарни заводга транспорт воситаларида жўнатишда, электр энергияси билан ҳаракатлантириладиган, етарли даражада механизация воситаларига эга бўлиши назарда тутилади. Пахта қабул қилиш маскани 560 ВА-ли трансформатор орқали электр энергияси билан таъминланади.

Пахта қабул қилиш масканларида қуйидаги ишлар бажарилади: хўжаликлардан келтирилган пахтани сифат кўрсаткичлари (намлиги, нотозалиги, нави) намуна олиниб аниқланилади; тарозида тортилиб массаси аниқланилади; қабул қилинган пахта намлиги ва нотозалигига қараб ҚТЦ (қуритиш тозалаш цехи) яқинидаги (агар намлиги ва нотозалиги юқори бўлса) ёки сақланадиган омборга жойланади ёхуд майдончаларга ғарамланади; ҚТЦ -да ишланадиган пахта қуритилади ва тозаланиб қайтадан омборга жойланади ёки майдончага ғарамланади; пахта ғарамларининг ёнлари текисланиб таралади, пасти қирқилади; ғарам усти брезент билан ёпилади; ғарамда тунел қазилади; қизишганлик даражаси вақти-вақти билан пахтани ҳароратини ўлчаб аниқлаб турилади ва сарғайиб сифатсизланмаслигини олдини олиш учун пахта ғарамлари шамоллатилиб нам ҳаво сўриб турилади; заводга жўнатиш учун пахта ғарами бузилиб автотранспорт ёки трактор прицепларига ортилади. Ундан ташқари пахта тайёрлаш масканида заводдан келтирилган уруғлик чигитларни тушириш, омборга жойлаштириш, уруғлик чигитларга экишдан олдинги ишлов бериш ва хўжаликларга етказиб бериш; омборлар, машина ва механизмлар, маскан бинолари ҳамда йўлларини таъмирлаш; масканга янги ҳосил пахтасини қабул қилиш бўйича ташкилий-тайёргарлик ва бошқа ишлар бажарилади.

Читать дальше
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать

Похожие книги на «Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари»

Представляем Вашему вниманию похожие книги на «Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари» списком для выбора. Мы отобрали схожую по названию и смыслу литературу в надежде предоставить читателям больше вариантов отыскать новые, интересные, ещё непрочитанные произведения.


Отзывы о книге «Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари»

Обсуждение, отзывы о книге «Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари» и просто собственные мнения читателей. Оставьте ваши комментарии, напишите, что Вы думаете о произведении, его смысле или главных героях. Укажите что конкретно понравилось, а что нет, и почему Вы так считаете.

x