Электроника асослари
Ўқув қўлланма
Боходир Хошимович Каримов
Тожибой Мирзамахмудович Мирзамахмудов
Редактор Салим Мадрахимович Отажонов
Иллюстратор Боходир Хошимович Каримов
Дизайнер обложки Ибратжон Хатамович Алиев
Корректор Ибратжон Хатамович Алиев
Рецензент, физико-математика фанлари доктори, Фарғона Давлат Университети физика-техника факультети профессора Салим Мадрахимович Отажонов
© Боходир Хошимович Каримов, 2022
© Тожибой Мирзамахмудович Мирзамахмудов, 2022
© Боходир Хошимович Каримов, иллюстрации, 2022
© Ибратжон Хатамович Алиев, дизайн обложки, 2022
ISBN 978-5-0056-3165-7
Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero
Электроника фани университет ва техника олий ўқув юртларининг «Технологикй таълим», «Физика» «Асбобсозлик», «Электроника ва микроэлектроника» йўналишидаги ўқиётган бакалавр талабалари учун асосий курс хисобланади.
«Электроника асослари» ўқув қўлланмасида етарли даражада расмлар, графиклар, жадваллар ва маълумотномалар берилган.
ПФ-60-сон – 28.01.2022.
2022—2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш масаласига давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Тараққиёт стратегиясининг асосий масалаларидан бири бўлиб, ҳамма сохаларида, жумладан, электроника, хисоблаш техникаси, радиотехника, робототехника ва информатикада сохада рақобатбардош кадрларни таёрлашдан иборат.
Шу муносабат билан электрониканинг замонавий элемент базасини кўз олдига келтирувчи, электрон асбобларининг тугун ва схемаларидаги барча қисмидан ўтаётган жараёнларни ўқувчига тушунтирувчи, юкори даражали мутахассис педагог кадрлар ва мухандис кадрлар тайёрлашга талаблар ортиб бормокда. «Олий ва ўрта махсус таълим Низоми» да келажак ўкитувчи, тарбиячилар, мухандисларга энг замонавий билим ва яхши тайёргарлик бериш керак деб, таъкидлаб ўтилган.
Университет ва техника олий юртларида «Электроника асослари курси», «Радиоэлектроника», «Радиоэлектрон қурилмалар ишлаб чикариш технологияси», «Радиоэлектроникадан амалий машғулот», «Микропроцессор техникаси» ва бошқа фанлар қатори асосий талабага политехник тайёргарликни беради.
Якин келажакда физик, технологик, биологик, химик ва кибернетикизланишларни комплекс қўллаб, электроникада катта муваффакиятларга эришилишни педагоглари назарда тутиш керак.
Электроника ўзининг ривожланиш жараёни ва РЭА нинг қиёфасига катта таъсир килиб, замонавий саноат ва қишлоқ хўжалиги, илмий текшириш ва медицинада; маиший хизмат ва транспортда, ўқитиш усулубларни такомиллаштириш ва алоқа воситаси хамда инсон фаолиятининг ҳамма сохаларида принципиал янги асбобяратиш имконини беради. Биз қуйида замонавий электроника ривожланишнинг айрим сохаларни келтирамиз.
МИКРОЭЛЕКТРОНИКА. Қурилмаларнинг истемол энер гиясини камайтириш ва ишлашда ишончлиликни орттиришда, минитюризация килиш, хозирги замон микроэлектроникасини ривожланишдаги асосий тенденцияси, бўлиб катта (БИС) ва ўта катта (СБИС) интеграл микросхемаларни яратилиши электрон тугунлар ва дискрет радиодеталлар блокини алмаштириш имконини беради. Схемаларни кейинги миниатюризацияси электроника, хисоблаш курилмаси ва магнит ёзувчи курилмаларининг такомиллашишига, олдиндан берилган функцияли янги асбоблар яратилишига революцион таъсир кўрсатади. Шуни айтиш керакки, хозирги технологияда битта ярим ўтказгичли кристаллда миллионтагача радиодеталлар бўлган БИС лар яратиш мумкин.
ОПТОЭЛЕКТРОНИКА . Хозирги замон оптоэлектриникада катта сиғимли, тез ишловчи, юқори халақитлардан мухофаза қилинган толалар оптикаси линияларини яратишда фундаментал изланишлар олиб борилмоқда. Бундай линия орқали бир вактнинг ўзида 10000 гача телефон алоқалар, 10 каналгача булган юқори аниқликда рангли телевидения сигналларини жўнатиш мумкин. Оптоэлектроникада ёруғлик нурларининг фазо бўйича модуляция принципи қўлланилади. Бу асосда қуйидаги вакуумсиз электрон «қурилмалар» яратилади: оптоэлектрон кучайтиргичлар, мантиқий элементлар, ясси экранли рангли телевидение, жуда катта информацион табло ва х. з. Хозирда оптоэлектрон хотираловчи ( оптик хотираловчи ) дисклар яратилди хамда такомиллаштириш бўйича янгидан-янги изланишлар олиб борилмоқда.
Читать дальше