Техника хавфсизлиги – ташкилий, техник тадбирлар ва воситалар тизими бўлиб, жароҳатланишга олиб келувчи ишлаб чиқариш омилларининг ишловчиларга таъсирини бартараф қилишга йўналтирилган;
Ишлаб чиқариш санитарияси – ташкилий тадбирлар ва техник воситалар тизими бўлиб, ишловчиларга зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсирини камайтириш ёки уларни олдини олишга йўналтирилган;
Меҳнат гигиенаси – меҳнат шароитларини ва меҳнат характерини ўрганувчи, уларни соғлиққа ва инсонни функционал ҳолатига таъсирини ва ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнларини зарарли ва хавфли омилларини ишловчиларга таъсирини олдини олишга йўналтирилган илмий асослар ва амалий чораларни ишлаб чиқади;
Электр хавфсизлиги – электр токи, электр ёйи, электр магнит майдони ва статик электрнинг хавфли ва зарарли таъсиридан ишловчининг ҳимояланиш ҳолатини билдиради;
Ёнғин хавфсизлиги – шахсни, мол-мулкни, жамиятни, давлатни ёнғинлардан ҳимояланиш ҳолати. Ёнғин хавфсизлиги Меҳнат вазирлиги ваколатига кирмайди. Бу ФВВ (фавқулодда вазиятлар вазирлиги) соҳасидир. ФВВ бу соҳадаги ишларни меъёрлаштиради, назорат қилади ва текширади;
Ҳаёт фаолиятини хавфсизлиги – инсонни техносфера билан комфорт ва хавфсиз узвий боғлиқликдаги ҳаракати (мулоқати) тўғрисидаги фан;
Меҳнат хавфсизлигини бошқариш – меҳнатни хавфсиз ва зарарсиз шароитларини яратиш вазифалари мажмуи асосида, хавфсизликни таъминлаш, жароҳатланиш, авариялар, касбий касалланишларни камайтириш ва меҳнат шароитларини яхшилаш ишларини ташкиллаштириш. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонуний меёрий ҳужжатларни қўллашга асосланган;
Касбий тавакалчилик – ишлаб чиқаришнинг зарарли ва хавфли омиллари таъсири натижасида, меҳнат шартномаси бўйича ишловчини ўз мажбуриятларини бажариш чоғида ёки меҳнат кодекси томонидан ўрнатилган ёхуд бошқа ҳолларда соғликка зарар келтириш эҳтимоли. Касбий таваккалчиликларни бошқариш – ўз ичига касбий таваккалчиликлар даражасини аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш бўйича комплекс чораларни қамраб олган узвий боғланган тадбирлар мажмуини олади. Касбий таваккалчиликларни бошқариш тўғрисидаги Низом, меҳнат соҳасида давлат сиёсатини олиб борувчи ва шу соҳадаги меёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни мувофиқлаштириб борувчи Меҳнат вазирлиги билан меҳнат соҳасидаги ижтимоий-меҳнат қилишни ростлаш бўйича уч томонлами комиссиянинг хулосасини инобатга олган ҳолда, ҳукуматни бажарувчи органи томонидан тасдиқланади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қўлланиладиган асосий атамаларни келтирамиз.
Саноат хавфсизлиги(Меҳнат муҳофазаси ўз ичига саноат хавфсизлигини олмайди) – шахс ва жамиятни хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялар ва кўрсатилган аварияларни оқибатларидан ҳаётий муҳим манфаатларини ҳимояланганлик ҳолати.
Меҳнат шароитлари – ишловчини ишлаш қобилияти ва саломатлигига таъсир этувчи ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг омиллар тўплами;
Ишловчи – иш берувчи билан меҳнат муносабатларига кирган жисмоний шахс;
Иш берувчи – ташкилот рахбари (ҳуқуқий шахс) номидан иш юритадиган (нотариус далолатномаси бўйича расмийлаштирилган) ёхуд ишловчи меҳнат муносабатларида бўладиган жисмоний шахс;
Ташкилот – корхона, муассаса ёки мулк шакли ва бўйсинишидан қатъий назар бошқа ҳуқуқий шахс;
Зарарли ишлаб чиқариш омили – таъсири ишловчини касал бўлишига олиб келувчи ишлаб чиқариш омили;
Хавфли ишлаб чиқариш омили – таъсири ишловчини жароҳатланишига олиб келувчи ишлаб чиқариш омили;
Иш жойи (ўрни) – ишловчи туриши керак бўладиган жой ёки иши туфайли бориб турадиган жой ва бевосита ёки билвосита иш берувчининг назорати остида турадиган жой.
Иш зонаси – пол сиртидан 2 метргача баландликда жойлашган фазовий ҳудуд ёки ишловчиларни меҳнат фаолияти жараёнида вақтинчалик ва доимий келиб турадиган майдонча шаклидаги иш жойи.
Ишловчиларни шахсий ва жамоавий ҳимояловчи воситалари – ишловчиларга зарарли ёки хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсирини камайтириш ёки бартараф этиш ҳамда ифлосланишдан ҳимоялаш учун фойдаланиладиган техник воситалар тўплами.
Ишлаб чиқариш фаолияти – ресурсларни тайёр маҳсулотларга айлантириш учун, турли хил хом-ашё, қурилиш, турли-туман хизматларни бажаришни ўз ичига олган, меҳнат қуролларини қўллаб одамларни бажарадиган ҳаракатлари тўплами.
Читать дальше