Камерада ёки қудуқларда ишлаш хавфи юқори бўлган ишларга тенглаштирилади ва уларга наряд-рухсат берилиши, шунингдек, бу ишларни бажаришда қуйидаги хавфсизлик чораларига риоя қилиш керак: иш икки кишидан кам бўлмаган тақдирда бажарилади, улардан бири юқорида туради ва камера ёки қудуққа тушган ишчини хавфсизлигини кузатиб туради; ишчи камера ёки қудуққа тушганига қадар, у ерда газлар бор-йўқлигини текшириб кўриш керак; газлар бутунлай йўқотилмагунча ишчининг қудуққа ёки камерага тушиши тақиқланади; ишчининг қудуқ ёки камерага тушишига фақат унинг сақловчи камари, узунлиги қудуқ чуқурлигидан 2 м узун бўлган эҳтиёт арқони, қудуқ кириш жойидан ичаги 2 м чиқиб турадиган изоляцияловчи ичакли газниқоби бўлган тақдирдагина рухсат этилади.
I.6. Корхоналарда меҳнат хавфсизлиги ва меҳнат шароитларини баҳолаш
Ишлаб чиқариш ускунасининг хавфсизлик коэффициентини аниқлаш.Ишлаб чиқариш ускунасининг хавфсизлик даражасини баҳолаш учун хавфсизлик коэффициенти қўлланилади. Ишлаб чиқариш ускунасининг хавфсизлик коэффициенти шу ускунанинг меъёрий ҳужжатларида ўрнатилган талабларига жавоб берадиган кўрсаткичлари сонини ускунанинг меъёрий ҳужжатларида белгиланган умумий кўрсаткичлари сонига нисбати билан қуйидагича аниқланади:
Кхх = Тх/Ту
бу ерда: Тх- ускунанинг меъёрий ҳужжатлар билан ўрнатилган хавфсизлик талабларига жавоб берадиган кўрсаткичлари (омиллари) сони; Ту – ускунага меъёрий ҳужжатлар билан белгиланган умумий хавфсизлик талаблари кўрсаткичлари сони.
Ишлаб-чиқариш ускунасининг хавфсизлик харитаси.Фойдаланилаётган ишлаб-чиқариш ускунасининг (машина, механизм, асбоб) хавфсизлик даражасини аниқлаш учун корхонадаги барча ускуналарга хавфсизлик харитаси тўлдирилади. Харитага меъёрий ҳужжатлар билан ўрнатилган барча хавфсизлик талаблари кўрсаткичлари (омиллари) киритилиб, ускунани шу кўрсаткичлар талабларига жавоб бериш ёки бермаслиги ҳар чоракда қайд этиб борилади ва ускунани хавфсизлик коэффициенти аниқлаб борилади.
Агар хавфсизлик коэффициентининг киймати 1 дан кичик бўлса, ускунани хавфсизлик талабларига жавоб беришини таъминлаш чораси кўрилади.
Ишлаб чиқариш участкалари, цехлари ва корхонада ишлаб чиқариш ускуналарининг хавфсизлигини аниқлаш ва назорат қилиш. Участкалар, цехлар ва корхонада ишлаб-чиқариш ускуналарининг хавфсизлик даражасини назорат қилиш учун тегишли равишда Кху – участка, Кхц – цех, Кхк – корхонанинг хавфсизлик коэффициентларидан фойдаланилади:
Кху = (Кх1 +Кх2 +… + Кхn) /n
Бунда: Кху – участканинг хавфсизлик коэффициенти; Кх1 – участкада ишлаётган 1 дона ишлаб-чиқариш ускунасининг хавфсизлик коэффициенти; n- участкадаги ускуналар сони.
Цехдаги ишлаб-чиқариш ускуналарининг хавфсизлик коэффициенти (Кхц) цех участкалари хавфсизлик коэффициентлари йиғиндисини цехдаги участкалар сонига нисбати билан аниқланади.
Корхонадаги ишлаб-чиқариш ускуналарининг хавфсизлик коэффициенти (Кхк) цехлар хавфсизлик коэффициентларининг йиғиндисини корхонадаги цехлар сонига нисбати каби аниқланилади.
Корхоналарда ишчи ва хизматчиларнинг меҳнат хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилишларини баҳолаш.Корхоналарда ишчи ва хизматчиларнинг меҳнат мухофазаси ва меҳнат хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя этаётганликларини баҳолаш учун, ишловчиларнинг меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш даражаси коэффициентидан фойдаланилади. Ишловчиларнинг меҳнатни мухофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш коэффициенти қуйидагича аниқланилади:
Кхрк = Nкбис/ Nуис
бунда: Nкбис – қоидаларни бузмаган ишловчилар сони; Nуис- умумий ишловчилар сони.
Корхоналарда ишловчиларнинг меҳнатни мухофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш коэффициентини аниқлаш учун корхоналарда цехлар ва участкалар бўйича меҳнат хавфсизлигига риоя қилиш харитаси тузиб борилади ва ундан фойдаланилади.
Корхоналарда меҳнатни мухофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий техник тадбирларини бажарилиш ҳолатини баҳолаш.Корхоналарда меҳнатни мухофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий-техник тадбирларини бажарилиш ҳолатини баҳолаш учун меҳнат хавфсизлигидан режалаштирилган ишларнинг бажарилиш коэффициенти – Криб қўлланилади. Криб маълум муддатга (ой, чорак, йил) режалаштирилган тадбирларнинг ҳақиқий бажарилганларининг сонини режадаги тадбирларнинг умумий сонига нисбати билан аниқланилади. Бу коэффициентни аниқлаш учун ҳам корхоналарда меҳнат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги режалаштирилган тадбирларнинг бажарилиш харитаси тўлдирилиб борилади.
Читать дальше