Ибадулла Байджанов - Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбиле

Здесь есть возможность читать онлайн «Ибадулла Байджанов - Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбиле» — ознакомительный отрывок электронной книги совершенно бесплатно, а после прочтения отрывка купить полную версию. В некоторых случаях можно слушать аудио, скачать через торрент в формате fb2 и присутствует краткое содержание. ISBN: , Издательство: Литагент Ридеро, Жанр: Публицистика, Поэзия, russian_contemporary, Историческая проза, на русском языке. Описание произведения, (предисловие) а так же отзывы посетителей доступны на портале библиотеки ЛибКат.

Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади: краткое содержание, описание и аннотация

Предлагаем к чтению аннотацию, описание, краткое содержание или предисловие (зависит от того, что написал сам автор книги «Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади»). Если вы не нашли необходимую информацию о книге — напишите в комментариях, мы постараемся отыскать её.

Ушбу китоб муаллифи, И. С. Байджанов Хоразм воҳаси маркази Урганч шаҳрида амалга оширилган ва оширилаётган улуғвор ишлар, бунёдкорлик жабҳалари, маънавият ва маърифат масканлари, фидойи замондошлари ҳақида фахр ва иштиёқ билан ҳикоя қилади. Китобнинг иккинчи қисмидан меъморчилик муаммолари, замонавий, кўркам обод шаҳар бунёд этиш борасида ечимини кутаётган масалалар хусусида баҳс, мунозара юритилади. Қимматли фикр-мулоҳазалар билдирилади. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади — читать онлайн ознакомительный отрывок

Ниже представлен текст книги, разбитый по страницам. Система сохранения места последней прочитанной страницы, позволяет с удобством читать онлайн бесплатно книгу «Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади», без необходимости каждый раз заново искать на чём Вы остановились. Поставьте закладку, и сможете в любой момент перейти на страницу, на которой закончили чтение.

Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать

Урганчни гуллаб яшнашига ҳисса қўшган кўплаб фидоий инсонлар шу кўчада яшайдилар. Улардан бири Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг депутати Эркин Абдуллаевич Раҳманов.

У вилоят миқёсида қатор масъул вазифаларда, жумладан Урганч шаҳар комсомол ва партия комитетларида бўлим мудири, биринчи котиб, Урганч шаҳар кенгаши ижроия комитетининг раиси вазифаларида ишлади. Шу лавозимларда фаолият кўрсатган чоғида Э.А.Раҳманов воҳа марказини кўркам, чиройли бўлишида, замонавий бинолар қурилишида раҳбар сифатида фаол иштирок этди. Шунингдек, Ринат Аҳмедов, Қарри Рузметов, Абдушариф Ибрагимов, Рустам Худайбергановлар ҳам шу кўчада истиқомат қилаётган ва Урганч жамоли ва камолини яшнатишга муносиб ҳисса қўшган улуғ инсонлардир.

Кўчамизда улуғ ватандошимиз тўйи олдидан кенг кўламда кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишлари давом этади. Жаҳонга ном таратган, миллий қаҳрамон даражасига кўтарилган Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллигининг тантанали нишонланишига фақат бизнинг маҳалла, кўча, Хоразм эмас, балки бутун Ўзбекистон аҳли ҳаётида унитилмас воқеа бўлади. Аслида бу мустақиллик неъмати, истиқлол шарофатидандир.

Фақат мустақиллик туфайли миллатимиз ва мамлакатимиз шон шарафи, шаън-шавкатини улуғлаган буюк алломалар, улуғ саркардалар, миллий қаҳрамонларимизни эъзозлаш, уларнинг қадр-қимматини жой-жойига қўйиш бахтига мушарраф бўлдик.

Нажмиддин Кубро, Аз-Замахшарий, Муҳаммад Раҳимхон Феруз каби ҳалқимизнинг аллома фарзандлари қатори Жалолиддин Мангуберди ҳақида ҳам бор ҳақиқатни айтиш учун кенг имкон очилди. Она юртида ўз Ватани учун жонини, умрини бахшида қилган ҳалқимизнинг даҳо фарзандлари қатори Жалолиддин Мангубердининг ҳам таваллуд санаси нишонланиши ота-боболаримизга бўлган чексиз иззат-эҳтиромнинг ёрқин намунасидир.

Жалолиддин Мангуберди Хоразм тарихида эмас, бутун Туркистон, бутун ўзбек миллий давлатчилиги тарихида ўз ўрнига, ўз салоҳияти ва мавқеига эга кучли тарихий шахс ҳисобланади. Бунга ўтмишдан бир мисол: Хоразмга қарши кўпдан хужум қилиб, бу ўлканинг бойликларини талаш илинжида юрган мўғул феодаллари сардори Чингизхон Хоразмшоҳга мактуб йўллаб, осонлик билан таслим бўлишини, «ота-ўғил» тутинишни таклиф этади. Бироқ Хоразмшоҳ Муҳаммад Султон бу таклифни рад этиб, Чингизхон юборган элчилар карвонини мусодара қилиб, элчиларни қирғин қилади. Бундан ғазабланган Чингизхон 1219 йилнинг сентябрь ойида катта қўшин тортиб келади. Беш ойлик ҳужумдан сўнг энг кучли суворийлар, тош отувчи ва ўт сочувчи ўша замоннинг қудратли қуроллари билан таъминланган Чингизхон қўшинлари Хоразмшоҳлар пойтахти Урганчни тор мор қилади. Бойликларини топтайди. Хоразмшоҳнинг ўзи Каспий денгизнинг Манғишлоқ ярим оролида қувғинликда оламдан ўтади. Унинг фарзанди Жалолиддин Мангуберди отаси васиятига кўра тахтга ўтириб, Ватан ҳимоясига отланади. Мард Жалолиддин ниҳоятда кучли таркибга эга Чингизхон аскарларини биринчи бора мағлубиятга учратади. Бундан ҳатто Чингизхоннинг ўзи ҳам ҳайратланиб, тан бериб айтадики «Менинг тўртта ўғлим бор. Агар 40 ўғлим бўлганида ҳам, биргина шу мард Жалолиддинга алмаштирган бўлар эдим». Душманларда ҳам ана шундай ҳавас уйғотган эди у. Жалолиддин ўн йилдан зиёд Чингизхон лашкарлари билан аёвсиз ва бешавқат жанглар қилди. Озарбайжон, Грузия давлатларини забт этди, у мамлакатларда ўз номини абадийлаштиришга жазм қилиб, олтин-кумуш, мис тангаларда зарб эттирди.

Жалолиддин Мангуберди Ватан озодлиги йўлида ўз оиласидан жудо бўлди, ўзи ҳам шу йўлда жонини қурбон қилди. 1231 йил Курдистоннинг Майаффкин тоғлари яқинидаги Айдар қишлоғида талончилик билан шуғулланаётган курд қароқчилари томонидан ухлаб ётганида найза санчиб ўлдирилди.

Ватан шарафини ҳамиша баланд тутган қаҳрамон саркарданинг ҳаёти шундай ниҳоясига етди. Бироқ унинг мислсиз жасорати, садоқати, меҳр-мухаббати авлодларга бир умр сабоқ бўлиб қолди. Унинг тақдири, қисмати ҳақида қатор тарихий, бадиий асарлар ёзиб қолдирилган. Мангубердининг шахсий котиби Муҳаммад Аннасавий буюк саркарданинг ҳаёти, жанг тафсилотлари ҳақида «Султон Жалолиддин Мангуберди ҳаётининг тасвири» номли китоб битган. Бу асарни истеъдодли шоир ва ёзувчи Сотим Аваз ўзбек тилига таржима қилиб, «Ёзувчи» нашриётида чоп эттирди. Таниқли шоир ва драматург Мақсуд Шайхзода «Жалолиддин Мангуберди» номли тарихий драма ёзди. Машҳур олим Зиё Бунёдов, элдошларимиз Эркин Самандар, Омон Матчон, ўлкашунос тарихнавис Раҳимбой Ёқубов, Комил Нуржановлар ҳам ўз асарларида Жалолиддин Мангубердини мадҳ этганлар. Эндиликда Республика Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида буюк саркарданинг номи янада мукаммал абадийлаштирилади.

Читать дальше
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать

Похожие книги на «Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади»

Представляем Вашему вниманию похожие книги на «Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади» списком для выбора. Мы отобрали схожую по названию и смыслу литературу в надежде предоставить читателям больше вариантов отыскать новые, интересные, ещё непрочитанные произведения.


Ибадулла Байджанов - Взгляд - городское управление
Ибадулла Байджанов
Отзывы о книге «Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади»

Обсуждение, отзывы о книге «Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади» и просто собственные мнения читателей. Оставьте ваши комментарии, напишите, что Вы думаете о произведении, его смысле или главных героях. Укажите что конкретно понравилось, а что нет, и почему Вы так считаете.

x