–
Хазратимнинг бу пандларини қулоғимизга қуйиб оламиз.
–
Бой бадавлатлик билан қашшоқлик нима эканини барча ҳам тўғри фарқлай олмайди. Молу – мулки бисёр бўлгани холда, баъзилар очкўзлиги билан қашшоқдир, бағри кенг, сахий қалб одамлар, молу – дунёси бўлмаса ҳам бадавлатдирлар.
–
Жуда ибратли гап, асло ёдимиздан чиқармаймиз.
–
Аслини олганда меҳнатсиз топилган молу – дунё нажосат, захарли илон, бевафо хотин каби, олтин – кумуш эса мисоли чаёндир. Лекин халолдан топиб – ҳақ ростга харж қилмоқ улуғликдир, савоб ва эзгулик йўлида сарфланган маблағ беқиёс гўзалликдир.
–
Жуда мантиқли, жуда чиройли гап.
–
Хайр майли, хадеб хикмат айтабериб сизни толиқтириб қўймай, хонадонингиз тинч, ўзингиз осойиштамисиз?
–
Алхамдуллилоҳ.
–
Убайдуллахон болакай ҳам катта бўлиб қолгандир.
–
Худога шукур, мактаб ёшига етиб қолди.
–
Жуда маъқул, бахтли бўлсин.Албатта ўқитинг, илм бу маърифат.
–
Иншиолло, ниятимиз ўқитиб илм олдириш, саломат юрсак ўғлимиз ҳам ўзларига мурид бўлғай. Ниятимиз сиз улуғ зотнинг илмларидан баҳраманд қилишдир.
–
Бизларнинг ҳеч биримиз ортиқча илтифотга лойиқ эмасбиз. Ким бўлса ҳам тўғри илм бераолса, ўша йўл ишончлидир.
–
Саъдийхон эшон ҳақида ҳам кўп илиқ гаплар эшитамиз, соғ – саломат юрибдиларми?
–
Алхамдиллило худога шукр.
–
Ул зотни ҳам бирга олиб келабермабдиларда.
–
Ажабмас, мавриди бўлиб қолар.
***
Азимхўжа Эшон Қўқон хонлигининг муътабар зотларидан бўлиб Машхур зот Боғдор Эшоннинг авлодларидан бўлган. Аниқ маълумотларга биноан Азимхўжа Эшон, Ахмад Яссавийга эргашиб “Хикматли Азимхўжа” деган китоб ёзган.
Жахонни айшини боқма, дило, бақосина боқ,
Вафога ваъда қилур, вадасин вафосина боқ.
Ушбу жумлалар ўша китобдан парчалардир. Убайдулла Завқийнинг пири Муршидлари Азимхўжа Эшоннинг фарзандлари Саъдийи Соний бўлардилар. Ул зот шоир Завқий билан узоқ йиллар сухбатдош ва пири муршид сифатида диний таълим берганлар. Боғдор Эшон хазратлари ҳалқ орасида Низомий Хўқондий номи билан машхур бўлганлар.
Турсам бу сахар олама хуш ис Сочилибдур,
Билдимки, чаманда гулираъно очилибдур.
Ушбу гўзал мисралар шоир Низомий Хўқандийникидир. Саъдийи Соний хазрат баъзан мадрасаларга ташриб буюриб диний мавзуларда жуда мазмунли сухбатлар ўтказиб турардилар.
Ирфон – Оллохшунослик илми, Оллохни билиш тўғрисидаги илмдир. Тариқат – тасаввуф йўли бўлиб, кўнгилни соф тутмоқ, нафс хохишидан асранмоқ, хиёнаткор кимсадан йироқ юрмоқ, хақиқат улуми бирла баланд мартаба топмоқ, хақиқатга вафо бажо келтирмоқ, хазрати пайғамбар алайхи васаллам шариатига мутоибат килмоқдир.
Иккинчи – Суфий қилғон амални Худодин ўзга киши билмасин. Хеч нимарсанг сенинг мулкинг бўлмағай ва сен ҳам хеч нимарсанинг мулки бўлмағайсан.
Учинчи – тариқатга, тасаввуфга кирувчи мурид, пири муршид мукаммалга ўзини солиб, пири комил сухбатига ўзини уриб унга қўл бериши шарт.
Туртинчи – суннатнинг хукмларида ўзини тўхтатмоқ, зохир ва ботинда ихлос қилмоқдир. Таомни оз емак ва худойи таоло бирла ором олмоқ сабру – қаноатли бўлмоқ.
Орифлик Худони танимакдир. Худони танимак, фикр қилмак ва тўла кўнгилли бўлмакдир.
Тасаввуфда нафснинг “Аммора”, “лаввома”, “мулхама”, “муюминна”, “Розия”, “марзим”, “софим” каби турлари бор. Наж, инсон озгина бўш келса уни чалғитиб гумроҳликка олиб боради. шунинг учун ҳам унга қул бўлмаслик, уни жиловлаш, қаноат машақатига чидаш, бировнинг маломатини кўтаришдир. Бундай сифатлар чин толибларнинг бурчидир.
Бешинчидан яна бир вазифа шулки суфий – шариатда комил, тариқат, маърифат ва хақиқатларда мукаммал, фидокор, собит ҳамда барқарор бўлмоғи лозим. Яна Тасаввуфнинг барчаси одоб ва покликдир. Шубҳали таомдан хазар қилиб, халол луқма ейиш улуғ фазиладлардан биридир.
Тариқатнинг қирқта мақоми бордир, шундан ўнтаси шариатда, ўнтаси тариқатда, ўнтаси маърифат ва яна ўнтаси хақиқатдир. Хақиқатдаги ўнта мақом қўидагилар: Хоки рох (туфроқ каби) камтар бўлмоқ, яхши ёмонни танимоқ, бор луқмага қаноат қилмоқ, луқмасини бировларга инъом қилмоқ, бирор кимсага озор бермаслик, фақирлигига мункир бўлмаслик, сайри сулук қилмоқ, ҳар кимдан ҳақиқат сиррини сақламоқ, шариат, тариқат ва маърифат аҳкомини билмоқ, шариат, тариқат, маърифат ахкомига амал қилмоқ.
Читать дальше
Конец ознакомительного отрывка
Купить книгу