***
Кишиларнинг қувончу – қайғуларига бефарқ қараш, худбинликнинг энг ярамас туридир, бу қулдорлик тузуми яратган энг улкан нуқсонларидан бири эди.
–
Вов-бой – деб юборишди кириб келган меҳмонлар, дид билан тузатилган дастурхондан хайратланиб.
–
Буни менинг қулим Эзоп тузаган – деди Дродо мағрурланиб – унга вақти келиб эркинлик бераман.
–
Бу қулингни менга сотиб қўяқол – деди Эледро Аргос томонга ўгирилиб – унинг мақтовини анча кишилардан эшитдик.
–
Уни хечкимга сотмайман ахир у масалчи-ку.
–
Хали масал айтишни ҳам биладими?
–
Билганда қандоқ, қулоқ олсанг бас тахлаб ташлайди.
–
Қани бирорта масал айтиб берсинчи – дейишди меҳмонлар бараварига.
–
Эзоп бизларга ўзинг ёқтирган бирор масални айтиб бер. улар қойил қолишсин.
–
Айтишга айтиб бераман-ку, лекин қойил қолишларига кафолат бераолмайман.
–
Айтавер.
–
Қурбақалар хукмронсиз яшар эканлар, кунларнинг бирида улар тўпланишиб маслахат қилибдилар, келинглар Зевсдан бизларга хукмрон жўнатишни илтимос қиламиз? Кенгашиб олишиб, Зевсга вакил юборибдилар. Зевс ботқоқликка бир боғ ўтин ирғитишни буюрди. Баландликдан ирғитилган катта боғлам ўтиннинг зарб билан тушишидан қурбақалар чўчиб кетибдилар ва хартомонга шунғиб қочиб қолибдилар. Бирқанча фурсат ўтиб жимгина сув юзида қалқиб юрган ўтинни кўришиб унинг устига сакрайбошладилар, охири хафсалалари пир бўлиб яна Зевсга вакил жўнатишибди, “Сен бизларга қаттиққул подшо жўнатгин-ки бизлар ундан хайиқиб айтганларига қуқлоқ осайлик. Зевс уларнинг таклифидан жилмайиб қўйибди “мен сизларга мустабид подшо жўнатаман” деб уларга катта аждахо подшо қилиб жўнатибди. Аждахо қурбақаларни бир бошдан ютиб еябошлабди, қочган қочиб, қочаолмаган ем бўлиб, дод-вой бошланибди. Охир оқибат қурбақалар яна ялинишиб Зевснинг олдига бориб кўз ёши тўкабошлашибди.
Мана жаноблар сизларга оддийгина масал, ундан хулоса чиқариш узларингизга хавола.
–
Бу масал қурбақаларнинг ахмоқлигига ишора – деди Милейка меҳмонларга маъноли жилмайиб – аҳмоқ бўлишмаса хукмрон сўраб нима қилишади, қуриллаб-чариллаб юраберишмайдими.
–
Зевс уларни синаш учун ўтин ташлаган, хукмрон ўтинга ўхшаса нима бўлишни кўрсатиб қўйган.
–
Улар бундай хукмрон керак эмас деб ўзларига ўлим тилашган.
–
Энди улар аждаходан қандай қутуладилар?
–
Хеч қачон қутулаолмайдилар.
–
Сен Эзоп бизларга аллақанча муаммоларни чоғлаб ташладинг-ку.
–
Мен масални айтиб бердим холос, ундан хулоса чиқариш ўзларингга хавола, чунки кўпчиликка берилган саволнинг жавоби хеч қачон бирхил бўлмайди.
–
Баъзилар бу муаммони ўйлаб кўрамиз, сен яхшиси шароб келтир бир хузур қилишайлик – деди Дродо кўтаринки кайфиати билан – қани азизлар дастурхонга мархамат.
–
Мана хўжайин – деди Эзоп шароб тўлдирилган кўзачади ўртага қўйиб.
–
Нега қадохлар сони биттага кам?
–
Ўзингиз бугун шароб ичмайман деб эдингиз.
–
Ха шундай деган эдим, ўйлаб кўрсам фикрим нотўғри экан, шундай азиз меҳмонлар даврасида ичмай бўладими, бор менга ҳам қадақ келтир.
Қадахлар тўлдирилиб, бўшатилди ҳам, хамма тўкин тузатилган дастурхон томон енгилгина хужум бошлашди, аста-секин ноъзу-неъматлар ўрнини янгилари эгаллар, кетма-кет ичилган шароб барчани бирдек сергап қилию борар, даврада ўтирганлар қанақадир барчани қойил қолдирадиган ғаройиб гап айтмоқчи бўлар, бунинг уддасидан чиқаолмай яна шароб ичишга зўр беришар эди. Дродо ҳам ҳар сафаргидек бир меъёрда шароб ичишини тўхтатмас, аста-секин мувозанатдан чиқиб ўзининг “фалсафий” гапларини бошлаб юборган. Доим шунақа бўлади, меҳмондорчилик бошланмасдан олдин у бугун ичмайман деб ўзига сўз беради, берган сўзини бир зумда унутиб ичишни бошлаб юборар, озгина фурсат ўтиб маст бўлиб оларди-да, телба-тескари гаплар гапириб, кутилмаган қилиқлар қилар кулгили ишларни қилиб ухлаб қолар, эртасига хижолатдан ўзини қаерга қўйишни билмай хижолат бўларди. Бугун ҳам ана шундай бўлиш эхтимоли йўқ эмасди.
–
Эзо…п – деди у товушини баландлатиб – хали сенга энг лаззатли таом тайёрлаб қўйгин деб айган эдим, эсингдан чиқмадими?
–
Йўқ хўжайин, эсимда.
–
Читать дальше