Сени севиб ардоқлаб, ишонмайди ҳеч кимга,
Тун оғса ҳамки сенсиз кетолмайди уйқуга.
Ҳавотир олар гоҳо кечикиб қолсанг ногоҳ,
Сергак ётар, таом дамлаб йўлингдан бўлиб огоҳ.
Қаро тун кирар аммо сендан дарак бўлмайди,
Билмас қай ошна ёҳуд, қай жононни қучасан.
Сўрамайди деб жуда ўзингга эрк бермагин,
Сўрамаса, севмайди у мени деб билмагин.
Аҳмоққа йўйиб унинг сенга бўлган меҳрини,
Йўқотиб қўйма яна фариштадек сеҳрини.
Шунчаки у сенга ишонади ҳизрдек.
Сен ҳам шунга яраша этгин иззат,
Тарихдаги жахонгир-у, бир ҳазрати Алидек.
2011 й.
Аччиқ тилинг билан дилим доғлама,
Кўзда ёшим, зинҳор кўрмассан ағёр.
Йўлимга чўп босиб, қалам чарҳлама,
Сен менга ғов эмассан ағёр.
Сен қурган ғовлардан сакраб ўтарман.
Йиқилсам жароҳатим қўрмассан ағёр.
Йўлимга ўт ёқсанг пуфлаб ўтарман,
Ўтда ёнганимни кўрмассан ағёр.
Сув қуйиб, чоҳ қазисанг сузиб ўтарман,
Таслим бўлганимни кўрмассан ағёр.
Гар банди этсанг тош минорага,
Мақсадим сари янада жўшиб,
Бор кучим билан бузиб чиқарман.
Сен қанчалар интилма бунга,
Мен сени табассумла енгаман ағёр.
2009 й.
Дунё ғамларини ютмагин болам,
Сен учун ғам чекар онанг бор ҳали.
***
Кўз ёшинг ютиб куймагин болам,
Сени чин суяр онанг бор ҳали.
***
Етим деган сўзга парво қилмагин,
Сен кул, сен ўйна, фақат яйрагин.
***
Унутган бўлса-да, борингни отанг,
Сен учун жонидан кечар онанг бор ҳали.
***
Қани энди қўлимда бўлса шу олам,
Бағрингга сиққанича ол дердим болам.
2010 й.
Ғамгин кўзларимга боқиб нетасан,
Кўз ёшимга ғарқ бўлма яна.
Аламли дардимни сўраб нетасан,
Ғам ташвишим ортмоқлаб кетмагин яна.
Бу ташвиш бу алам, бу азоб билсанг,
Менга аталгандир роббим хоҳши шу.
Сабрим чарҳланмоқда Аллоҳ наздида,
Орзу умидимга пилла поя бу.
Бу дунё тахтига чиқмасман балки,
Бу дунё бахтини туймасман балки,
Нақадар бу бўлмасин оғир.
Пешонамга битган қисматимдир шу.
2010 й.
Яхши инсон билан яшаш яхшидир,
Севганга етишиш, бу ҳаёт нақшидур.
Яхши нисондан қолар зурриёд,
Сени ҳурмат этар, ўтиб кетсанг балки этар ёд.
Аммо муҳаббатла оила бўлади обод,
Эри эзоз этганни унутмас ҳеч зот.
Ахир ундан яралган бутун бир авлод.
Бугун остонамдан учар бўлди қуш.
Қуш эмас у юрагимдан ажралган кумуш.
Юрагим титрайди аммо на чора.
Бахтли бўлар худо хоҳласа.
Куёвимдан айланиб кетай.
Юрагим сўзини мен баён этай.
Худо берган гулни бағримга босдим,
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «ЛитРес».
Прочитайте эту книгу целиком, на ЛитРес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.