Хавотирга тушдим. Қизинг туғибди,
Бир кун аввал ношуд эри уни роса урибди.
Қудаларинг сенгга дўқ қилибди-ю,
Қизингга айб тўнкаб сени сўкибди.
Ҳеч кимга айтолмай қолдингми синглим,
Дардингни ичинга юттингми синглим.
Қани эди шу дам ёнингда бўлсам,
Куйган қалбингга малҳам бўлардим.
Дардкаш топилмабди сенга ўша пайт,
Эҳ дардкашинг, маслакдошинг ўзим бўлардим.
Эй синглим, жигарим омон бормисан.
Мендан узоқларда бахтиёрмисан.
Мени эслаб йиғладингми бугун сен яна,
Йиғлама, ўйлама, сен мени эслагин фақат.
Ҳаққимга дуони ўқиб,
Мен учун бағишла сен уни ҳар вақт.
Кеча тўйингда овсунинг ёндош бўлганмиш.
Тавонхона-ю, ошхонага пошшапанг бош бўлганмиш.
Ўша овсин тушмагур қудаларинг олдида юзинг қилмасдан,
Ўзининг қизига катта тоғорада ош берган эмиш.
Роса тутоқибсан, бир шайтон бориб айт дебди.
Бир виждон уйғониб, сабр сурасини такрор айт дебди.
Қизларинг ёшлигига бориб билмасдан,
Қайнонасин измидан зинҳор чиқмасдан,
Койибди сени кўнгилчангликда.
Шунда аламингга асло чидолмай,
Сени қўллайдиган паноҳ топа билмасдан,
Бир бурчакка бориб, мени ёдга олиб роса йиғлабсан.
Мени яна эслаб бағринг тиғлабсан.
Эй синглим, жигарим омон бормисан.
Мендан узоқларда бахтиёрмисан.
Мени эслаб йиғладингми бугун сен яна,
Йиғлама, ўйлама, сен мени эслагин фақат.
Ҳаққимга дуони ўқиб,
Мен учун бағишла сен уни ҳар вақт.
Қариганда суюлиб қолибди эринг,
Қуда анда демасдан шартта ёшига уйланиб олибди чолинг.
Сочинг юлибсан тўрт деворга пардани тутиб,
Қизингга айтолмай, аёллик дардингни ичингга ютиб,
Аламингни келиндан яширибсан тиззангни юлиб.
Оҳ, яна бечора синглим, суратимга бошингни қўйиб,
Қайдасиз опажон дединг-а, ер остидан бўлсада сени эшитдим.
Оҳ синглим-а, айт мен энди қандоқ қилайин,
Қани энди бир он умр берса-ю,
Бориб сочларингни силаб дардинг олардим.
Сен билан қайга десанг сингилжоним бирга борардим.
Эй синглим, жигарим омон бормисан.
Мендан узоқларда бахтиёрмисан.
Мени эслаб йиғладингми бугун сен яна,
Йиғлама, ўйлама, сен мени эслагин фақат.
Ҳаққимга дуони ўқиб,
Мен учун бағишла сен уни ҳар вақт.
Эшитдим кеча отам келди менинг ёнимга.
Тойни етаклармиш набирангни суннат тўйига.
Айтиб берди тўй олдидан бўлган жанжални.
Қудаларинг тойни деб қелибди қизинг қошига,
Солибдилар етим кунин унинг бошига.
Тойчага калталик қилибди қўлинг,
Мени тинч қўйинг деб силтабди ўғлинг.
Қайни бўйнингга чидамай юзинг,
Сотибсан балдоғинг бориб бир ўзинг.
Шунда ҳўрлигинг келибди синглим,
Онамиз суратин эмас, паноҳгоҳ падаримиз қолибди четда,
Яна менинг суратим олиб оқизибсан ёшлар оппоқ қўлингга.
Эй синглим, жигарим омон бормисан.
Мендан узоқларда бахтиёрмисан.
Мени эслаб йиғладингми бугун сен яна,
Йиғлама, ўйлама, сен мени эслагин фақат.
Ҳаққимга дуони ўқиб,
Мен учун бағишла сен уни ҳар вақт.
2019 й.
Деди инсон ғам чекдим ёмон,
Деди Аллоҳ шукр қил нолон.
Деди инсон, тўйиб кетдим жонимни ол.
Деди Аллоҳ ўйлаб сўзла эй нодон.
Деди инсон бергин бойлик йўқса сен ёмон.
Деди Аллоҳ шайтонга ҳай бер,
Ўлма бандам ибодат қил, икки дунё бўлгин омон.
Инсон кўрса осмон қулаб ер ютмади.
У ўйлади ибодат не, кайф қилсам ҳам кун ўтади.
Аллоҳ узоқ унга боқди, йиллар ўтиб,
Куни битиб, Азроил ҳам эшик қоқди.
Қаро ерга кирди инсон,
Қабр сиқар дод дегунча.
Олов ёнар эритгунча.
Мулкарнакр деди сабринг қанча?
Индамайсан, олов анча.
Деди инсон, эй фаришта бўлса эди жичча сабрим тиригимда,
Бўлар эдим жаннат аҳли ўлигимда.
2012 й.
Аёлинг ҳўрлама, силталаб уни ногоҳ,
Нозиккина қалбини беихтиёр тирнама.
Ҳар қадамда лоф тўқиб, ҳар ўтганда бир сўкиб,
Чиқса бир сиқимгина юрагини доғлама.
Билсанг ҳар бир улуғнинг ортида ёри бордир,
Ўша улуғга битган нолали тори бордир.
Аёлинг ёшини тўкма эй нодон, аҳир улар мисли дур.
Сен хўрлаган аёлинг, сенга қадар эди ҳур.
Шу кўзларга боққанинг, тунда эриб оққанинг,
Унутдингми эй инсон,
Ёш қалқиган бу кўзлар йўлингда эдику нур.
Қўлидан таом емай, оғриндингми сен бугун,
Аҳир шу қўллар боқди фарзандингни туну-кун.
Юзларингдан силаса қадоқлари ботдими?
Шу қадоқ қўлларини очиб бугун дуога,
Илтижо қилиб, сенга умр тилаб зорланяпти худога.
Илло роббим наздида бефаҳм бир зотсан асли,
Шу ожиза бўлмаса, маймундек бир зотсан асли.
Читать дальше