Азбарои зарбнинг залворидан, бояги мармарни кўтариб турган тиргак тош дарз кетди. Мен хам қўрқиб югураяпман эшик йўқ. Қабр теппасида қолиб кетдим. Дод солаяпман, яна бояги қабр теппасига югуриб келиб, нимжон бармоқларим билан тоғдек оғир, қора тошни суриб қабрни ёпмоқчи бўлаяпман, аммо бармоқларим сирпаниб тош сурилиш тугул, қимир этмасди. Бояги инсонлар чиқиб кетган зинага чиқаман дейман-у, яққол кўриниб турган зиналардан оёқларим худди арвоҳникидек шаффов ўтиб кетаяпти. Оёқларим зинани боса олмаяпти. Қаердан чиқишни билмай қўрқиб яна қайтиб, чирансам ҳам кучим етмайдиган қабр тошини ёпишга уринаётганмишман, чўчиб уйғондим. Бунга ўхшаш тушларни бир неча бор кўрдим аммо буниси худди хотирамга муҳрлангандек ҳар бир деталигача эсимда туради. Ҳатто ундаги бадбўй исни ва юраккка ларза солувчи даҳшатли қора туман ҳали-хали димоғимда.
Ҳар сафар ўйлардим нега болалигимдан мени тушимга Амир Темур-нинг қабри, унинг болалиги ва. хо. казолар кираверади. Менга ким-у, мен унга кимман?
Шундоқ ҳам Мени қизиқтирадиган тарихга, шу тушдан кейин янаям қизиқа бошладим. Гўри амир ҳақидаги маълуотларни излай бошладим. Билсам, гўри амирда бир вақтлар катта экспедитция ишлаган экан. Гўри амир ва унинг очилиши билан бўлган воқеалар ҳақида ҳужжатларни кўриб чиқа бошладим. Шунақанги ҳақиқатларга дуч келдимки. Саналарни бир-бирига боғликлигини кўриб тўғриси лол қолдим. Мен тушимда кўр-ган бу воқеа аслида бундан бир неча йиллар қуйида исмлари ва баъзи бирларини суратлари келтирилган инсонлар тарафидан содир этилган-лигини билиб ҳайратдан лол қолдим. Айниқса суратларини кўриб ёқамни ушладим, бу ўша мен тушимда кўрган инсонлар ва ўша жой. «Менга ким-у, мен унга кимман?» деган гапимдан уялиб кетдим. Ахир бу нафақат мени балки ҳамма ўзини шу миллатнинг фарзанди санайдиганга у бобо эмасми?
У ҳақидаги китобларни излай бошладим. Экспедитция аъзоларининг ва бу ишга даҳлдор кимсаларнинг 1925—1945 йилгача бўлган ҳаётлари билан қизиқдим, уларнинг кечинмалари, руҳий ҳолатлари, шу даврда содир бўлган ҳаётларидаги воқеаларни излай бошладим. Интернетда кўп экан-ку у ҳақидаги роликлар ва ҳужжатли филмлар аммо бадий асар топа олмадим. Балки мен дуч келмагандирман, балки яхши қидирмагандирман, нима бўлганда ҳам ҳар ерда қисқа-қисқа келтириб ўтиб кетилган. Ҳамма кўриб чиққан, ва топа олган фактларим асосида бир-бирига боғлик вақтлар ва ҳодисалардан, ва суратлардан фойдаланган ҳолда тарихий роман кўринишида шу китобга қўл урдим.
Бу тарихий асар, деярли 80% бўлиб ўтган воқеалар ва тарихнинг баъзи беркитиб қўйилган сахифаларидан излаб топилган маълумотлар асосида ёзилди. Малик Қаюмовнинг ҳужжатли филми Асос бўлди. Садриддин Айнининг Ўғли Юритган кундалигидан, Кремлёвские дети мавзусида таёрланган ҳужжатли филмлардан унумли фойдаланилди. Гўри амирдаги воқеалар ҳақида, Герасимовнинг қизи тарихчи олим, Антро-полог Маргарита Михайловна Герасимованинг, отасининг ишлари ҳақи-да берган интервюсида қисқача тўхталиб ўтган, гўри амир воқеалари ҳам ўз ўрнида қандайдир ҳужжат бўлиб хизмат қилди. М.М.Герасимованинг «Я ищу лица» – деб номланган, 2007 йилда чиқарган китоби ҳам ўз ўрнида қандайдир маълумотларга эга бўлишимга ҳизмат қилди.
Сталиннинг ўлимидан сўнг қалқиб чиққан, унинг мудҳиш жиноятлари очиб берилган «Жизн вождя», «Скрытые факты о Сталине», «Кремлёвские дети», «Клязминский потоп», «Долгопрудный», «Русская мисль» ҳужжатли журналидаги баъзи ўта шахсий маълумотлар катта ёрдам берди.
«Ўша менинг оёқларим остидан олинган нонни еган болалар ҳали ҳамон кўз олдимдан кетмайди», – дейди ҳар сафар Александра Егоровна хаёл суриб қолганида. Дарвоқе Александра Егоровна ҳаётда мавжуд протатиб бўлиб, унинг уруш йиллари ҳақидаги ҳикоялари ҳам ўз ўрнини топган ушбу асарда. Уруш йилларини эсларкан у албатта ўша мудҳиш очарчиликни, нонни олтинга тенг бўлганини бир неча бор айтиб берган эди. Болалигимда буни худди бир қўрқинчли эртак деб қабул қилардим. Тарихий ҳужжатлардаги бир-бирига боғлиқ бўлган воқеа ҳодисаларни бадий асар, яъни роман кўринишида ёзишга қарор қилдим, табийики тўқима образлардан ҳам кези келганида фойдаланишга тўғри келди албат-та. Масалан Назокат ва Асқарнинг муҳаббат учбурчаги, ёки Умаржоннинг онаси шу жумладандир.
Афсуски Маъсуд Аллаевнинг исми оғзаки равишда айтиб ўтилгани учун у ҳақидаги маълумотлар жуда кам экан. Унинг ҳибсга олиниши, ўша даврни ўз кўзлари билан кўрган боболаримиз, момоларимиздан эшит-ганимиз асосида, келтирилди.
Читать дальше