Турар жой биноларини қурилиши ахоли сони ўсишига жавоб бермас эди. Давлат ва мунициполитет маблағ ажратиш имконига эга эмас эдилар, маблағлар асосан хусусий тадбиркорлар қўлида эди улар эса турар жойлардан қўшимча фойдаланар эди.
Юқоридагиларга қарамасдан Буюк Британия, Франция ва бошқа бир қанча Европа мамлакатлари ишчилар учун яхши намунали турар жой қурилишларини ташкил қилиш борасида анча ишлар қилдилар кварталлар ва арзон уйлар қурилди амалий эффект буларда бўлмади. Стихияли трушобалар қурилиши давом этаверди, кўримсиз жойлар катта шаҳарлар атрофларида пайдо бўлаверди.
Қурилишларни зичлиги ўсаверди, қуёш нурлари тушмайдиган вентиляция қилинмайдиган хоналар оша берди, водопровод, канализация ва (мусор) ахлатларни масалалари ечилмагандан кейин бу жойлар асосан туберкулёз касаллиги ва эпидемияларни келиб чиқишига сабаб бўлди, натижада кўп одамлар ўлиб кетди.
Турар жойларни етишмаслик кризиси транспорт билан таъминлашда ҳам бор эди. Шаҳарларни ўсиши билан улардаги қатнов ва юкларни ташиш ишлари ҳам оғирлаша борди. Шунга қарамасдан секин юрувчи отлар транспорти ҳаракатда эди.
Бу кризислар асосан пойтахт марказларида ўзини таъсирини ўтказмай қолмасди шунинг учун ҳам кўп жойларда таъмирлаш бир қанча ўн йилларга чўзилиб кетди лекин барибир тўла муаммолар ечилмади.
Х1Х аср иккинчи ярим йиллигида катта таъмирлаш ишлари Парижда олиб борилди. Французлар пойтахтини таъмирланиши бошқа Ғарбий Европа мамлакатлари тажриба сифатида қабул қилинди. Шунинг учун ҳам Париж таъмирланишини кейинроқ кўрамиз. Париж аҳолиси Х1Х асрда бир миллион эди. ХУШ асрда бир неча бор Парижни ўзгартиришга ҳаракат қилинишига қарамасдан барибир ўрта аср шаҳри бўлиб қолаберди ободонлаштириш ва санитария холати ва транспорт билан таъминланиши оғир ахволда эди.
Парижни тарихий маркази жуда зич жойлашганди. Кварталларда Сент-Онорэ, сент-Антуан кўчалари ва бош бозор атрофларида аҳоли зичлиги 1 гектар ерга 850 одам тўғри келарди. Турар жойлар эса жуда эски эди. Трушобалар Лувр, собор Ротр-Дам ва Грев майдони билан қўшни эди.
Текислик ва ободонлаштиришни йўқлиги эпидемия вақтида маълум бўлди. 1832 йил эпидемия холера 19 минг парижликларни ҳаётдан олиб кетди. 1847 йилда жанубий шарқий кварталларда 47% аҳоли ўлди, бунга сабаб шу ерда характерли қурилиши эди. (қисман таъсири).
Париж мунициополитети томонидан қўйилган қоидалар асосан жойларни баландлигини назарда тутарди (бош кўчалар буйича 17,6 м иккинчи даражали кўчалар буйича баландлик 7,8 метрдан 11,7 м қилиб белгиланганди)
Шу даврда кўчаларни ва ҳовлиларни кенглиги чегараланмаган эди. Ерлардан тўла фойдаланиш мақсадида ҳовли майдонини 2м. кв. қадар қисқартирганлар яъни бу ерлар ахлат ташлаш учун қилинган. Париж кўчалари жуда тор эди ўртача Париж буйича 12 метрни ташкил қиларди. Бу кўчаларда тез юрар от транспортини ҳал қилиш имкони йўқ эди, кареталар жуда секин харакат қиларди.
1853 йил қилинган ҳисоботлардан маълум катта Бульвардан суткасига 8,7 минг Елисей майдони проспектидан 4,0 минг экипаж ўтган. Бошқа кўчалар жуда тор иккинчи қатор ёки қаршидан келаётган транспортга мутлоқ йўл йўқ эди. Вокзалларда кареталар туришлари учун майдонлар йўқ эди.
Наполеонни император бўлиши ва Барон ж.э Осмон 1852 йил юрфакт сека департаментига ўтиши билан аста секинлик билан реконструкция ишлари бошлаб юборилди. 1850 йилда декрет асосида иш бошлади. (бу декрет 1952 йилда қисман ўзгартирилди)
Шу декрет негизида ободонлаштирилмаган ва санитария жиҳатдан талабга жавоб бермайдиган жойлар йиқилди ва уларни маблағлари эгаларига қайтарилди.
Х1Х ва ХХ аср бўсағасидаги Ғарбий Европа мамлакатларидаги Модерн
Х1Х ва ХХ аср бўсағасида архитектурада ва жамиятда қарама-қаршиликлар кучайди. Европада эклектик декорациянинг қабул қилинмаганлиги сабабли янги стил ўртага келди.
Янги йўналиш модерн – эклектик ва стилизаторлик реакцияси билан боғлиқ бўлди. Модерн бутун Европа бўйлаб жуда тез кенг доирада тарқалди.
Модерн – (янги, замонавий) -Х1Х аср охири ХХ аср бошларидаги Европа ва Америка санъати ва архитектурасидаги стиль. (ўзгача номи: Франция ва Англияда: ар нуво, Германияда: югендстиль, Австрияда-сецессион, Италияда: либерти, Испанияда модерниссимо). унинг ғоявий фалсафий асоси, неоромантизм, бунинг ғояси миссияси рассом ва архитекторнинг тинчлик бирлиги қурилишини яратишда.. Модерн асосида эстетик утопия бўлиб чиройлилик қонуниятчилигида дунёни қайта ўзгартириш интилуви бор эди. Модернга хос характер бу антиэклектика эди.
Читать дальше