***
Бойлик жамият ривожига энг катта таъсир ўтказувчи муъжиза бўлиб, жуда кўплаб шодликлар келтириши билан биргаликда, жабру-ситамлар ва зўравонлик каби касофатларнинг ҳам сабабчисидир.
–
Милейка жонгинам мен келдим – деди кўтарингки рух билан хонадонига кириб келган Дродо – Келганимдан хурсандмисан?
–
Агарда мен айтган барча илтимосларимни бажариб келган бўлсанг хурсанд бўламан, борди-ю …
–
Борди-ю … эсимдан чиққан бўлса жахл қиласан, шундайми?
–
Шундай, сен азалдан топқирсан.
–
Агарда барча илтимосларингни бажариб келган бўлсамчи?
–
Унда мукофот бераман.
–
Яхши у холда мукофот беришга тайёрланабер
–
Аввал қилган ишларингни айтиб бер.
–
Сен аввал қандай мукофот беришингни айт.
–
Содда бўлмай қолғуре…й, ҳар сафаргидек битта хохишингни қондиришда.
–
Нега йўқса кўзларингни сузмаяпсан – деди Дродо хохохлаб кулар экан.
–
Чунки сен кўзларимни сузишга ярашадиган қилиқлар қилмаяпсан – деди у ишвали қараш қилиб – умуман олганда сен беуқув эркаксан, файласуфман деб валдирашларинг ҳам менга унчалик ёқмайди. Аёлларга файласуф эмас ёқимли эркак керак.
–
Сен мени хафа қилдинг Милейка, мен файласуфлигим билан фахрланаман, ўртамиздаги севгини поймол қилма.
–
Агар чинакам файласуф бўламан десанг, аёлларнинг қалбини титратаол, уларга сенинг ақлинг эмас эркаклик махоратинг керак.
–
Нима, у менда йўқми?
–
Хушёрлигингда-ку анча баъманисан, аммо тўйиб шароб ичиб олганингда барчасини чилпарчин қиласан, расвосини чиқарасан.
–
Бу хатоларимни тузатишга харакат қиламан.
–
Гапларингга ишониш қийин, майли сени бугун хурсанд қилишга харакат қиламан, менга нималар олиб келдинг?
–
Деярли барча айтганларингни унутмадим, кийим-кечаклар, тақинчоқлар, хархил ширинликлар ва хоказо.
–
Энг мухим илтимосимни унутибсанг-ку.
–
Йўқ, ҳеч нарсани унутганим йўқ.
–
Менинг хизматларимни бажариб юрувчи қул сотиб ол деган эдим, нахотки унутган бўлсанг.
–
Жонгинам сенинг илтимосингни унутиб бўладими.
–
Қани харид қилган қулинг.
–
Хозир – деди Дродо жилмайиб чапак чолар экан.
–
Лаббай хужайин – деди югуриб кирган оқсоч хотин.
–
Сандра йўлакда турган қулни буёққа бошлаб кир.
–
Хўп бўлади.
***
–
Вой, вой – деди Милейка кириб келган қулни кула-кула томоша қилар экан – Шуми, олиб келган матоҳинг.
–
Сен хулоса чиқаришга ошиқма – деди Дродо, Эзоп томонга ишора қилиб, – кўриниши беўхшов бўлса ҳам ўзи бир хазина,
–
Бундай хазинани бошимга ураманми, кўринглар нима дейишади.
–
Аввал у билан сўзлашиб кўргин, кейин ўзинг билиб оласан.
–
Мен таниш билишларимга кўз-кўз қиладиган чиройли йигит олиб келгин деган эдим, сен бўлсанг бир махлуқни етаклаб келибсан.
–
Бекам – деди Эзоп мулойимгина жилмайиб – аввал танишиб олсак, сўнгра биттагина масал айтиб берсам нима дейдилар.
–
Яхшиси бу башаранг билан менга кўринмасан бўлар эди.
–
Менинг кўринишим хуник холос, бировларга ўхшаб қалбим сасиган эмас.
–
Буни дарров хузуримдан йўқот Дродо – деди ярим бақириб Милейка – йўқса бу ердан қочиб кетаман.
–
Бироз шошилмасангчи.
–
Йўқ, мени аврашга уринма, сенга мен чиройли, сочлари қўнғироқ, қоматлари келишган қул олиб кел деган эдим-ку.
–
Шошилманг бекам – деди Эзоп ёқимли товуш билан – Биз қуллар учун қаерда хизмат қилсак ҳам барибир захматли, хамма ерда хўрлик ва хақоратларга уўмилиб яшаймиз.
–
Нима демоқчисан?
–
Мени сотиб юборишан осони йўқ, лекин мен каби садоқатли қул топиш амри маҳол.
–
Хўш, гапир нима демоқчисан?
–
Тулки умрида шерни кўрмаган экан, кунларнинг бирида у билан юзма-юз келиб қолибди. Шерни биринчи бор кўргани учун чунонам қўрқибдики, оёқ қўлларидан жон чиқиб кетаёзипди. Иккинчи маротаба кўрганда унчалик қўрқмабди, учинчи маротаба кўрганда унга пешвоз чиқибди, бора-бора улар бемалол сўхбатлашадиган бўлиб қолибдилар. Қиссадан хисса шуки биз гўзал хотинларнинг хуснига қандоқ кўниккан бўлсак, бадбашаралар улар ҳам кўникиб кетишади.
Читать дальше