Жавлон Жўраев - Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг…

Здесь есть возможность читать онлайн «Жавлон Жўраев - Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг…» — ознакомительный отрывок электронной книги совершенно бесплатно, а после прочтения отрывка купить полную версию. В некоторых случаях можно слушать аудио, скачать через торрент в формате fb2 и присутствует краткое содержание. ISBN: , Жанр: psy_generic, на русском языке. Описание произведения, (предисловие) а так же отзывы посетителей доступны на портале библиотеки ЛибКат.

Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг…: краткое содержание, описание и аннотация

Предлагаем к чтению аннотацию, описание, краткое содержание или предисловие (зависит от того, что написал сам автор книги «Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг…»). Если вы не нашли необходимую информацию о книге — напишите в комментариях, мы постараемся отыскать её.

Ушбу китоб ҳар ким ҳам билишга тайёр бўлмаган фикрларни баён қилади. Туркумнинг аввалги икки китоби билан танишмай туриб, уни ўқишга киришиш сизнинг дунё ва унинг таркибий қисмларига бўлган қарашларингизни кескин ўзгартириши мумкин. Китобни бирор кимга тавсия қилишдан аввал у билан тўлиқ танишиб чиқинг.

Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг… — читать онлайн ознакомительный отрывок

Ниже представлен текст книги, разбитый по страницам. Система сохранения места последней прочитанной страницы, позволяет с удобством читать онлайн бесплатно книгу «Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг…», без необходимости каждый раз заново искать на чём Вы остановились. Поставьте закладку, и сможете в любой момент перейти на страницу, на которой закончили чтение.

Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать

– Истаймиз, албатта истаймиз, – севинчдан сакрашибди одамчалар.

Шунда болакай икки одамчага расм чизишни ўргатибди. Одамчалар аввалига ўзларига ўхшаш одамчаларни чизишни ўрганибдилар. Бу янги одамчаларга ҳам болакай тасаввури жон ато этаверибди. Одамчалар ўзлари чизган одамчаларнинг «Мен кимман?» деган саволига ўзлари билганча жавоб беришибди. Аста-секин улар уйчалар чизишга ўтишибди. Бир зумда расм дафтар вароғи митти одамчалар ва уларнинг уйчаларига тўлиб кетибди.

Одамчалар истаган нарсаларини чизиш ва бир-бирлари билан гаплашишга шу қадар берилиб кетибдиларки, болакай ҳақида тамоман унутишибди. Болакай уларнинг ўйинига қўшилишни истаб айтган гаплари тинмай вижир-вижир қилаётган одамчалар шовқинида эшитилмай қолибди.

Вақт ўтиб одамчалар кўп нарсани ўрганишибди. Энди оддий уйчалармас, катта-катта шаҳарлар чизишни билиб олишибди. Баъзи одамчалар нафақат чизишни – чизилган нарсани ўчиришни ҳам ўрганибдилар.

Шу орада одамчалар орасида «Мен кимман?» деган саволга бошқа одамчалар берган жавоб билан қониқмаган, бунга тўлиқроқ ва чуқурроқ изоҳ излайдиган одамчалар пайдо бўлибди. Бундай изланувчан одамчаларнинг баъзилари кўп илмларни кашф қилишибди.

Аммо ҳамма қабул қилган андоза ҳақиқатларни қабул қилишни истамай, олий ҳақиқатни излаган кўплаб илмсевар одамчалар бошқа одамчалар қаҳрига дучор бўлиб, ўчирилиб ташлабдилар.

Баъзи одамчалар «Мен кимман?» деган саволларига «мен митти одамчаман» деган жавобни топибдилар. Шунда улар бу эртакнинг бошида турган болакайни эслабдилар. Унга доим дўст бўлиб қолиш ваъдасини берганликлари ёдларига тушибди. Ва улар атрофларидаги шовқин-сурон ичида болакай гапларини эшитишни ўрганибдилар. Улар болакай билан яна дўстлашиб, бирга ўйнай бошлабдилар…

Эртакнинг якунини билмайман. Чунки у ҳали тугалланмаган. У ҳали ҳам давом этмоқда. Митти одамчалар ҳали ҳам ўз билганларича яшашда, болакай билан дўст бўлиш ваъдаларини бузишда давом этишяпти. Билганларнинг айтишича, бир кунмас бир кун одамчаларнинг бу ишидан тоқати тоқ бўлган болакай расм дафтар вароғини йиртиб олиб, ғижимлаб, уни бир четга улоқтириб ташлар эмиш. Яна ким билсин.

Икки ўлчамли одамчалар-ку майли – «Мен кимман?» деган саволга сиз қандай жавоб топдингиз? Топган жавобингиз сизни қанчалик қаноатлантирди? Топган жавобингиз сизга нималарни англаб етишга ёрдам берди?

Икки ўлчамли одамчаларга «ҳой, миттивойлар, сизларнинг оламингиздан ташқари учинчи ўлчам ҳам бор» десангиз, улар буни тушуна олиши, тушунса ҳам – бунга ишониши жуда қийин. Сиз билан бизга уч ўлчамли фазо тушунчаси жуда оддий туюлгани билан, доимий фикрлаши икки ўлчам доирасида бўлган мавжудотларга буни етказа олмайсиз.

Агар мен сизга бизнинг дунёда биз кўра биладиган уч ўлчамдан ташқари тўртинчи ўлчам ҳам бор десам, бунга қандай қарар эдингиз? Оламимизда чексиз кўп ўлчамлар бор десам-чи? Ахир, болакайнинг расм дафтари кўпвароқли бўлиши мумкин.-ку. Буни тасаввурингизга сиғдиришингиз қийин, шундайми? Икки ўлчамли одамчаларга учинчи ўлчам ҳақида гапирилса, улар ана шу тасаввур қила олмаслик ҳолатини бошдан ўтказадилар.

Ўзликни англаб, кучли шахс бўлишнинг энг олий мукофоти – инсон янги кенгликларни кашф қилишидир. Шахсий куч сизга тўртинчи ва ундан кўп ўлчамлар эшигини очиб беради. Интуициянгиз ривожланиб, дунёга вақт ва фазога тобе бўлмаган ҳолда қарашни ўрганасиз.

Жуда ҳаёлпараст гаплардек туюлмаяптими сизга булар? Агар шундай туюлаётган бўлса – демак ақлингиз мантиқ ёрдамида ҳали ҳам сизни назоратда сақлаяпти экан. Ахир, юқоридаги гапларни имконсиз ҳаёллар сирасига қўшган айнан мантиқ.

Мен интуиция (яъни қалб билими) ҳақида бежиз гапирмадим. Мақсадларимизга осон эришишда интуитив билимларнинг аҳамияти катта. Интуиция эса шахсий кучи кўп одамларда кучли бўлади.

Биз – уч ўлчамли одамлармиз. Аммо бизга шу уч ўлчам чегараларидан ташқарига чиқиш қудрати берилган. Шундай имкониятимизга ишонмаганлар мана шу ерда бизни тарк этишлари мумкин. Инсоннинг чексиз имкониятларига ишонганларга эса мени ҳали айтадиган гапим кўп.

Бошланғич синф

Ақлимизнинг ажойиб хусусияти бор – у дунёдаги ҳамма нарсани тавсифлашни билади. Кузатади, ўхшаш ва фарқли белгиларни аниқлайди, баҳо беради. Ана шу белгиларга қараб ҳамма нарсани синфларга ажратади.

Тарих мобайнида ўзининг дунёда тутган ўрнини англашга интилиб келган одамзод ўзлигини ҳам таснифлаш орқали аниқлашга уринган. Аввалига бу таснифлаш табиий белгиларга асосланган бўлса, жамият ривожланиши билан туркумлашга ижтимоий омиллар ҳам қўшила бошлаган.

Читать дальше
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать

Похожие книги на «Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг…»

Представляем Вашему вниманию похожие книги на «Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг…» списком для выбора. Мы отобрали схожую по названию и смыслу литературу в надежде предоставить читателям больше вариантов отыскать новые, интересные, ещё непрочитанные произведения.


Отзывы о книге «Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг…»

Обсуждение, отзывы о книге «Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг…» и просто собственные мнения читателей. Оставьте ваши комментарии, напишите, что Вы думаете о произведении, его смысле или главных героях. Укажите что конкретно понравилось, а что нет, и почему Вы так считаете.

x