Жавлон Жўраев - Ўзлик сари етти қадам – 4. Яхши ва ёмон

Здесь есть возможность читать онлайн «Жавлон Жўраев - Ўзлик сари етти қадам – 4. Яхши ва ёмон» — ознакомительный отрывок электронной книги совершенно бесплатно, а после прочтения отрывка купить полную версию. В некоторых случаях можно слушать аудио, скачать через торрент в формате fb2 и присутствует краткое содержание. ISBN: , Жанр: psy_generic, на русском языке. Описание произведения, (предисловие) а так же отзывы посетителей доступны на портале библиотеки ЛибКат.

Ўзлик сари етти қадам – 4. Яхши ва ёмон: краткое содержание, описание и аннотация

Предлагаем к чтению аннотацию, описание, краткое содержание или предисловие (зависит от того, что написал сам автор книги «Ўзлик сари етти қадам – 4. Яхши ва ёмон»). Если вы не нашли необходимую информацию о книге — напишите в комментариях, мы постараемся отыскать её.

Ушбу китоб олдингизга қийин саволларни қўйиши мумкин. У кўплаб ёлғонларни фош қилади ва ўқувчини ўз қадриятларини қайта баҳолаб чиқишга ундайди. Китоб билан танишишдан олдин туркумнинг аввалги китобларини ўқиб чиқиш тавсия этилади.

Ўзлик сари етти қадам – 4. Яхши ва ёмон — читать онлайн ознакомительный отрывок

Ниже представлен текст книги, разбитый по страницам. Система сохранения места последней прочитанной страницы, позволяет с удобством читать онлайн бесплатно книгу «Ўзлик сари етти қадам – 4. Яхши ва ёмон», без необходимости каждый раз заново искать на чём Вы остановились. Поставьте закладку, и сможете в любой момент перейти на страницу, на которой закончили чтение.

Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать

Ўзлик сари етти қадам – 4

Яхши ва ёмон

Жавлон Жўраев

© Жавлон Жўраев, 2020

ISBN 978-5-4493-7274-1 (т. 4)

ISBN 978-5-4493-7267-3

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

– Ёмонлик, сен нега бунчалик ёмонсан?

– Бу қанақа бемаъни савол, Яхшилик – мен сен яхши бўлганинг учун ёмонман.

– Мен яхши бўлмасам, сен ҳам ёмон бўлмасмидинг?

– Албатта! Унда менинг ёмон бўлишимга ҳожат қолмас эди…

Диққат

Китобда билдирилган динга ва эътиқодга доир мулоҳазалар муаллифнинг шахсий фикри бўлиб, улар ҳеч бир диннинг расмий ҳақиқати сифатида айтилмаган. Муаллифнинг дин номидан гапиришга диний саводи етарли эмас ва бу фикрлар фақатгина фалсафий нуқтаи назарни ўқувчига етказиш учун мисол тариқасида келтирилган.

Муаллифдан

Азиз Китобхон,

Ҳали жонингизга тегмадимми? Бу учта китоб ёзиб ҳам, айтадигани тугамабди деб жаҳлингиз чиқмаяптими?

Сизни зериктирмаган бўлсам, навбатдаги суҳбатимизга хуш келибсиз. Тан олишим керак, сиз билан суҳбатлашишни жуда соғинганман. Бу ожизлигимни кечирасиз деган умиддаман.

Аввалги уч китоб сизга ҳам, менга ҳам кўп нарсани ўргатди. Пайқаган бўлсангиз, китоблар жуда оддий, камтар, жиддийликдан ҳоли оҳангда ёзилган. Бу бизга яқин дўст бўлиб олишимиз учун зарур эди.

Энди бир-биримизни яхши биламиз – бир оз дадилроқ гаплашсак ҳам бўлади, менимча. Бу галги суҳбатимиз бир-бирига ишонадиган, бир-бирининг фикрини ҳурмат қиладиган одамларгина муҳокама қиладиган мавзуларга бағишланади. Уларнинг баъзилари жиддий – аммо кўнглимизга таяниб иш тутсак, бир-биримизни албатта тушуна оламиз.

Бизни яхши ва ёмон ҳақидаги ажойиб суҳбат кутмоқда. Анъани сақлаган ҳолда, китоб сиз билан янги сирларни ўртоқлашади. Ва, албатта, сиздан ҳам очиқ кўнгиллиликни ва очиқ фикрлиликни кутади.

Суҳбатимизга энди келиб қўшилганларга аввал туркумдаги биринчи уч китобни ўқиб чиқиш тавсия этилади. Чунки суҳбатда ишлатиладиган кўп тушунча ва атамалар олдин таърифлаб ўтилган ва муҳокама қилинган. Бу суҳбатдан тўлиқ мароқ олишингиз учун, асосий тушунчалар билан таниш бўлганингиз маъқул.

Менимча, ҳамма айтадиганимни айтдим. Ҳа, эсимдан чиқай дебди: ушбу китоб яралишида менга ўз мактублари билан ёрдам берган барча дўстларимизга самимий миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Бу китобни бир мен эмас – ҳаммамиз бир бўлиб ёздик. Ўзимизни озгина мақтаб қўйсак зарар қилмайди.

Ўзлигимиз сари навбатдаги сафарни мана энди бошласак бўлади.

Бошладик

«Ёлғон, ҳаммаси ёлғон,

Дунёда ўлимдан бошқаси ёлғон…»

(Юлдуз Усмонова қўшиғидан)

Мен ёлғончиман десам, нима деган бўлардингиз? Бунга ишонсангиз ҳам, ишонмасангиз ҳам мен ёлғончи бўлиб чиқаман. Сиз ёлғончисиз десам-чи?

Аслида, ҳаммамиз ёлғончимиз. Чунки болаликдан бизни кўп алдашган. Ёлғонлар ичида катта бўлган одамда ростгўйлик бўлиши ҳам ёлъгон.

Ёлғонлар бизга яшашга, қийинчиликларни енгишга, кучли бўлишга имкон беради. «Ҳаммаси яхши бўлади» деб алдаймиз ўзимиз ва атрофдагиларни. «Мен сени севаман» деб алдаймиз. «Мен буни ўзим учун қилмаяпман» деб алдаймиз. «Мен бахтлиман» деб алдаймиз.

Хўш, нега буcнҳалик ёлғонларга кўп таянамиз? Наҳотки, фақат ростдан иборат ҳаёт қуриб бўлмаса? Наҳотки, шахсий эркинлигимиз ёлғонларга боғлиқ бўлса?

Инсон ўз тараққиётида ёлғонни четлаб ўтиши имконсиз бўлган. Ақл ўсгани сари, кўнгил билан ақл зиддияти кучайган. Кўнгил самимий ва содда бўлгани учун, ақл унга нисбатан таъсир қуроли сифатида айнан алдовларни ўйлаб топган. Ва аста-секин ёлғонни санъат даражасига олиб чиққан.

Ёлғон бизга шахсиятимиздаги мувозанатни тутиб туриш учун керак. Айнан ёлғон қалб ва ақл зиддиятларини ҳал қилишда беминнат хизмат кўрсатади, ақл зулмидан тана ва қалб тамоман жабр кўришининг олдини олади. Агар бу мослама ишламай қолса, инсон руҳий саломатлиги бузилади. Руҳий касалликларнинг кўпчилиги ана шундай келиб чиқади – одам қалби ақли айтган ёлғонларга ишонмай қўяди ва қўзғолон кўтаради.

Демак, ёлғон бизнинг соғлигимиз учун зарур экан-да? Бир жиҳатдан, ҳа. Аммо ёлғон соясида яшашни танлаган одамда шахсий эркинлик бўлмайди ва у ақл ҳокимятини тан олиб яшайди. Кўнгил бир умр ёлғонлар билан суғорилади ва ўз истакларига эриша олмайди. Ёлғон дорисини ичиб яшаган одам соғлом – бироқ бахтсиз бўлади.

Хўш, ёлғонларсиз яшаб, мустаҳкам саломатликка эришиш учун нима қилиш керак?

Бунинг учун ақлни назоратпарастликдан ҳоли қилиб, уни кўнгил билан дўстлаштириш керак. Ана шунда ақл қалбни ўзига душман билмайди ва унга қарши ёлғондек ҳавфли қурол ишлатмайди.

Читать дальше
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать

Похожие книги на «Ўзлик сари етти қадам – 4. Яхши ва ёмон»

Представляем Вашему вниманию похожие книги на «Ўзлик сари етти қадам – 4. Яхши ва ёмон» списком для выбора. Мы отобрали схожую по названию и смыслу литературу в надежде предоставить читателям больше вариантов отыскать новые, интересные, ещё непрочитанные произведения.


Отзывы о книге «Ўзлик сари етти қадам – 4. Яхши ва ёмон»

Обсуждение, отзывы о книге «Ўзлик сари етти қадам – 4. Яхши ва ёмон» и просто собственные мнения читателей. Оставьте ваши комментарии, напишите, что Вы думаете о произведении, его смысле или главных героях. Укажите что конкретно понравилось, а что нет, и почему Вы так считаете.

x