Архитектура назарияси – табиат тўғрисидаги фан ва архитектуранинг маҳсуслиги ва умумий қонуниятчилигидир.
Архитектура назариясиархитектуранинг фундаментал муаммоларини ишлашни ўз ичига қамраб олади.
– унинг ижтимоий ва ижтимоий функционал аспектларини, форма ва стилларни шакллантиришни семантикани, эстетикани ва бадиий образларни, шунингдек конструктив-техник, иқтисодий, ижтимоий маданий ва экологик шартларни архитектуранинг фаолиятида этно маданият ва регионал муҳимлигини, тарихий маданий қийматларини сақлаш, меъморий мерос, анъана ва новаторликни муносабатларини, тарихий тажрибаларни ижодий ўзлаштириш;
– архитектура ва шаҳарсозлик хайкалларини аниқлаш топиш ва ўрганиш, қадимдан шу бу кунгача касб усталигини ривожланиш жараёнлари муҳим қонуниятчилиги, роли ва архитектуранинг ўрни, жаҳон архитектураси жараёнида архитектура усталарининг ижоди.
Архитектура назариясининг предмети
– Умумий илмий (фалсафий) саволлар
– Тарихий саволлар
– Семантика (семосиология) тил бирлиги
– Семиотека (белгилар (знак) тизими коммуникатив)
– Архитектуравий композиция назарияси
– Шаҳарсозлик назарияси
Архитектура назариясининг услуби
Архитектурага эволюцион қарашлар.
Архитектуранинг категорияси
Архитектура назариясининг предмети ҳар қандай илмий тартиб ўзини предметини ва объектини ўзлаштиради ўрганади.
Архитектура назарияси архитектурани лойиҳалаш санъати ва бино ва иншоотларни қуриш, моддий ташкиллаштирилган муҳитни яратишни кўриб чиқади.
Шунинг билан бир қаторда архитектурани ўрганишда бошқа фанлар ҳам шуғулланади. Мисол; философия (фалсафа), архитектура тарихи, ижтимоият (социология), маданиятшунослик (культурология) юқоридагиларнинг ҳар биттаси архитектурани маълум бир бурчак остида кўрадилар, ўзларига хос ва мос томонларини ўрганадилар.
Архитектура назарияси предметининг асоси: архитектурани санъат сифатида ривожланиши ва функцияларининг умумий қонуниятчилигининг келиб чиқиши унинг мақсади, мазмуни ва формаси. Шунингдек архитектура назарияси предмети асосий тушунчалар тизимига киради. (категория).
Умумий (фалсафий) саволлар.
Архитектура фаолиятига узоқ давр эпоха дунё қарашининг таъсири.
Парадигма (маълум концепция, стандарт, назария, изланиш услуби) формулировкаси шаклланиши Архитектура фаолиятининг (фарқланиш моҳияти, ўйлаб кўриш).
Тарихий саволлар
Архитектура ривожланишининг векторини аниқлаш.
Архитектуранинг дастлабки ривожланишларга мисоллар
Архитектуранинг дастлабки ривожланишларга мисоллар
Архитектуранинг дастлабки ривожланишларга мисоллар
Архитектуранинг дастлабки ривожланишларга мисоллар
Стилистик йўналишларни асослаш ва ёзиш, таърифлаш. Назарий изланишларни ўтказишда назарий архитектура ва архитектура тарихининг алоқаси ва боғлиқлиги конкрет тарихий материалларсиз, тарихий воқеалик ва жараёнларсиз, уларни тушунмасдан архитектура ривожининг жараёнини ўрганиш архитектура тарихи чегараси бошқа бўлган ва хронология (кетма-кетлик) тартибида изланишсиз қилиб бўлмайди.
Семантика
Архитектура назариясини бу бўлими архитектурани бадиий тилини ва бадиий образларини излайди. Архитектура стилини шартлари ва сабабларини аниқлайди. Стилнинг софлигини белгилайди.
Архитектуранинг бадиий тили бадиий образларига мисоллар
Стилнинг софлиги
Архитектуранинг бадиий тили бадиий образларига мисоллар
Читать дальше