Ибадулла Байджанов - Архитектура назарияси

Здесь есть возможность читать онлайн «Ибадулла Байджанов - Архитектура назарияси» — ознакомительный отрывок электронной книги совершенно бесплатно, а после прочтения отрывка купить полную версию. В некоторых случаях можно слушать аудио, скачать через торрент в формате fb2 и присутствует краткое содержание. ISBN: , Жанр: Прочая научная литература, Технические науки, на русском языке. Описание произведения, (предисловие) а так же отзывы посетителей доступны на портале библиотеки ЛибКат.

Архитектура назарияси: краткое содержание, описание и аннотация

Предлагаем к чтению аннотацию, описание, краткое содержание или предисловие (зависит от того, что написал сам автор книги «Архитектура назарияси»). Если вы не нашли необходимую информацию о книге — напишите в комментариях, мы постараемся отыскать её.

Ушбу ўқув қўлланма, «Архитектура йўналиши» мутахассислиги бўйича таълим олаётган талабаларга мўлжалланган. Ўқув қўлланма архитектура назариясини иккинчи қисми бўлиб унда архитектура ва жамият, тамаддун, санъат, архитектура стили ва йўналишлари, ижод, амалият ва фан, шаҳарсозлик, табиат, экология ва бошқа архитектура назариясига дахлдор кўп масалалар ўз ифодасини топган.Ўқув қўлланма архитектура ихтисоси бўйича таҳсил олаётган талаба, магистрантлар, учун фойдалидир

Архитектура назарияси — читать онлайн ознакомительный отрывок

Ниже представлен текст книги, разбитый по страницам. Система сохранения места последней прочитанной страницы, позволяет с удобством читать онлайн бесплатно книгу «Архитектура назарияси», без необходимости каждый раз заново искать на чём Вы остановились. Поставьте закладку, и сможете в любой момент перейти на страницу, на которой закончили чтение.

Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать

Иккинчидан, назарий билимлар эвристик инструментлар орқали фикрлаш имконини яратади, яъни бор билимларни танқидий фикрлаш асосида янги билимларни ўзлаштиради.

Одамларнинг кўпчилиги хаёт фаолиятининг биологик намуналари тарафдорларидек: яшаш учун маблағ топиш, истеъмол ва бемалол хузур қилиш, уларнинг кўпроғи кузатиш биландир.

Ижодий фикрлаш ва алоҳида эвристика, – кўп бўлмаган одамлар қисматидир. Ана шундай фикрлаш хаёт қувончини ва тўлиқлигини беради. Шундай қилиб мақсад – архитекторнинг касб фаолиятида умумназарий билимларни тўлиқ тизимини ўзлаштириш ҳисобланади.

Кириш

Инсониятнинг тараққиёти жуда узоқ давом этган жараён бўлиб, кўп босқичларни ўз ичига олади. Тарихчилар, файласуфлар, иқтисодчилар, сиёсатчилар ва жамиятнинг турли-туман соҳаларини ўрганувчи бошқа илм вакиллари ана шу тараққиёт босқичларини бир қанча белгиларга кўра бир-биридан ажратиб ўрганишади. Шунинг учун ҳозирги пайтда жамият тараққиётининг босқичлари ҳақида бир- биридан фарқ қиладиган бир қанча қарашлар мавжуд.

Буларнинг бири ижтимоий тараққиётга ижтимоий-иқтисодий формацияларнинг кетма-кет босқичлари сифатида назар ташласа, иккинчиси уни цивилизацияларнинг ўзига хос синтези сифатида талқин қилади, учинчиси жамият тараққиёти босқичларини бир-биридан технологиялар тараққиётига кўра ажратишни таклиф этади, тўртинчиси эса маданиятларнинг ўзига хослигини асосий белги сифатида олға суради ва ҳоказо.

Албатта, бундай ёндашувларнинг ҳар бирида ўзига хос мантиқ, ўзига хос хусусиятлар, ўзига хос ижобий жиҳатлар, ҳамда, айтиш мумкинки, уларнинг эътиборидан четда қолган жиҳатлар, камчиликлар мавжуд. Аслини олганда уларни яқин-яқинларгача бўлгани каби, бир-бирига қарама-қарши қўйиш эмас, балки умуман олганда жаҳон тараққиётига турли нуқтаи назарлардан ёндашиш сифатида қараган маъқулроқ.

Дунёқарашшахс маънавиятининг асосий мазмунини ташкил қилади. Жамиятнинг маънавият тизими ўз таркибига сиёсий ҳуқуқий, ижтимоий онги, аҳлоқ, фан, фалсафа, санъат, диний онг ва бошқа қарашларни ўз ичига қамраб олади. Уларнинг ҳар бири ижтимоий тарихий фаолиятини муайян томонини ташкил қилиб маънавий озиқ воситаси сифатида амал қилади. Маънавият тизими юқорида кўрсатилганлар билан чекланмайди. У янада бой мазмунга эга. Кундалик онг ижтимоий психология, мафкура ва бошқа муносабатлар ҳам бу таркибга киради. Ижтимоий онг шакллари маънавиятда асосий ўрин эгаллаб, муайян ижтимоий-иқтисодий муносабатлар асосида ривож топади. Маънавий муносабатлар таркибига киради.

Шунинг учун ҳам инсоннинг маънавий дунёсининг ҳам мазмуни жуда мураккаб бўлади. Шахс маънавияти жамият маънавий ҳаёти, тизимининг ўзаги, юраги ҳисобланади. Маънавият социологик жиҳатдан ўрганишда ижтимоий фаолиятида айниқса миллий ўзгаришнинг ҳозирги илк ривожланиш босқичида шахснинг ҳиссий эҳтирос даражасига эътибор бериш муҳим аҳамиятига эга.

Чунки унда шахснинг миллий Ватан туйғуси халқ иши Ватан учун фидоийлиги, ижодкорлиги, шижоати, келажакка ишонч каби қарашлари юзага келтириш зарур бўлган руҳий кучлар ётади. Мустақил Ўзбекистон миллий мафкурасининг шаклланиши маънавият соҳасида жиддий ўзгаришлар ясаши аниқ. Миллий истиқлол мафкураси жамият маънавиятининг таркибий қисми бўлган маданий меросга бўлган муносабатда ҳам катта ўрин тутади.

Маданий, маънавий мерос ҳар қандай миллат халқнинг ўлкан хазинасидир. Бу хазина инсонга ҳаётда баркамоллик бағишлайди, унинг қарашлари шунчаки бойлик орттириш йўлида кун кўришга йўл қўймайди, фожиалар вақтида омон сақлаб қолади. Инсон ҳаётида юз берадиган маънавий ва моддий қийинчилик кунларида иродани мустаҳкамлайди.

«Архитектура назарияси» ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг ва бадиий маданиятнинг ўзаро боғлиқлиги, архитектура ва санъатдаги назария тўғрисида билимларга эга бўлишлигини таъминлайди.

– Қадимги Шарқ, антик дунё, Ўрта асрлар уйғониш даври архитектурасидан бошлаб 20 асргача, айниқса асосий уруғни Ўрта Осиё санъатининг ибтидоий даврдан бошлаб истиқлол йилларигача бўлган даврдаги назарий услублар, йўналишларни ажрата олиш бўйича кўникмаларга эга бўлишларини.

Архитектура ва шаҳарсозликдаги муҳим тарихий ютуқлар, усуллар ва услублар йўналишларини, уларнинг қайси давр, худудга мансублигини, меъморий жиҳатларини, маданий мерос ва анъаналарини назарий жиҳатдан фарқлай олиш, архитектура ва шаҳарсозлик назарияси каби малакаларга эга бўлишларини таъминлайди.

Читать дальше
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать

Похожие книги на «Архитектура назарияси»

Представляем Вашему вниманию похожие книги на «Архитектура назарияси» списком для выбора. Мы отобрали схожую по названию и смыслу литературу в надежде предоставить читателям больше вариантов отыскать новые, интересные, ещё непрочитанные произведения.


Ибадулла Байджанов - Взгляд - городское управление
Ибадулла Байджанов
Отзывы о книге «Архитектура назарияси»

Обсуждение, отзывы о книге «Архитектура назарияси» и просто собственные мнения читателей. Оставьте ваши комментарии, напишите, что Вы думаете о произведении, его смысле или главных героях. Укажите что конкретно понравилось, а что нет, и почему Вы так считаете.

x