Китоб бадиий – публистик йўналишда эмас, балки илмий – маърифий, таҳлилий қарашлар асосида ёзилди. Баъзи камчилик – нуқсонлар бўлиши табиий. Муаллиф бунинг учун узр сўрагани ҳолда барча фикр-мулоҳазаларингизни бажонидил қабул қилади.
Қурувчилар меҳнати ҳар куни ҳар бир даврада қадр қиммат топиши аён. Негаки қадамимизни қаерга қўймайлик кўз олдимизда қурувчилар меҳнати намоён бўлади: оддий йўлаклардан тортиб, равон кенг йўлларгача, ўзимиз истиқомат қилаётган ҳовлидан тортиб, мухташам, салобатли иншоотларгача.
Мен Хоразмнинг бунёдкорлар юрти эканлиги бу воҳада кенг қамровли ишларни амалга оширган меъмор-қурувчи элдошларимиз, шаҳар ва қишлоқларнинг ўзига хос қурилиш услуб – жараёнлари ҳақида ўзимнинг 1995 йилда «Хоразм» нашриёти томонидан чоп этилган «Меъморлар маскани» китобимда алоҳида тўхталиб ўтган эдим.
Коллежимиз ҳаётига оид лавҳалардан таркиб топган бу китобимнинг давоми сифатида ушбу қўлингиздаги рисолани ёзишдан муддао мустақиллик шарофати билан кейинги пайтларда амалга оширилган ишлар, бу ишларда хукуматимиз, Президентимиз Ислом Каримовнинг оталарча ғамҳўрлиги туфайли юзага келган бебаҳо имкониятларни мамнуният билан қайд этишдир. Қолаверса билим ва касб – ҳунар даргоҳимиз ташкил этилганига 35 йил тўлаётган шодиёна – қувончли кунларда босиб ўтилган шонли йўлга бир назар ташлаб, шукроналар айтиш ва келажакка умид, ишонч билан қадам ташлаш, кўнгилда энг эзгу тилаклар билан олдинга интилиш, ўтмишни унутмай – бугунги кунимизни, эртамизни қадр қимматига етиш қарз ва фарздир. Ушбу қарздорлик туйғуси билан қўлга қалам олдим. Муаллиф сифатида таъкидламоқчиманки, бу рисолада бир ўқув йили мисолида коллежимиз фаолиятини таҳлил этишга ҳаракат қилдим. Аниқ маълумотлар, хужжатлар, жадваллар, Сиз азиз китобхонларга жамоамиз олиб бораётган ишлар ҳақида умумий тушунчалар, таасуротлар беради деган умиддаман.
Урганч қурилиш техникуми 1965 йил 28 августда ташкил қилинган. Хоразм вилояти, қўшни Қорақалпоғистон ва Туркманистон Республикаларидан келган ёшлар «Саноат ва граждан қурилиш», «Биноларни санитария – техник жиҳатдан ускуналаш» бўйича таҳсил ола бошлаганлар.
Дастлабки даврларда ўқув қуроллари, кўргазмали воситалар, малакали ўқитувчи кадрлар етишмовчилиги каби муайян қийинчиликларга дуч келинган. Аста секин бу каби қийинчиликларга барҳам берилган.
Кейинги йилларда, айниқса Ўзбекистон Республикаси мустақиллик мақомини олгандан кейин бу ерда улкан ва жиддий ўзгаришлар рўй берди. Ўқув биноси қайтадан таъмирланди, янги қўшимча бинолар қурилди. Замонавий жиҳозлар сотиб олинди. Янги бўлимлар очилди. Булар ҳақида рисоланинг қуйидаги қисмларида тўхталиб ўтамиз.
Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида”ги, «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида”ги қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги «Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб – ҳунар таълимини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги 204 – қарорини бошқа вазирлик буйруқларини ва қарорларини дастурул амал қилиб олган Урганч қурилиш касб – ҳунар коллежи жамоаси ҳисобот йилида белгиланган ишларни муваффақиятли амалга оширдилар.
Урганч қурилиш коллежи 1999 йил 1 сентябрдан бошлаб касб-ҳунар коллежига айлантирилди ва коллежда кундузги бўлимда қуйидаги 10 та йўналиш бўйича кичик мутахассислар тайёрлана бошланди.
Қурилиш пардоз ишлари, умумқурилиш ишлари, дурадгорлик ва паркет ишлари, газ таъминоти системаси жиҳозларини йиғиш ва уларни таъмирлаш, интерьерлар ва жиҳозлар архитектураси, менежмент, молия, бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва солиққа тортиш, ҳуқуқий хўжалик фаолияти.
Коллеж 2, 3, 4, ва 5-курсларида эса қуйидаги 9 та мутахассислик бўйича кадрлар тайёрлайди.
Қурилишни режалаштириш ва иқтисод, қурилишда бухгалтерия ҳисоби, назорат ва хўжалик фаолияти таҳлили, қурилишда тижоратчилик фаолиятини ташкил қилиш, жамоат ва турар жой биноларининг меъморчилиги, бинолар ва иншоотлар қурилиши, газ таъминоти тармоқлари ва жиҳозларни эксплуатацияси, молия, ҳуқуқшунослик, менежмент.
Кундузги ва сиртқи таълим йўналишларида таълим берилади. Бўлимлар 3-та. 1-та сиртқи ва 3-та кундузга таълим бўйича. Туркум комиссиялари 10-та (кафедра ҳуқуқида).
Коллежда 2-та ўқув корпуси бўлиб, мавзу замонавий жиҳозланган кабинетлар, лабораториялар, кутубхона, кўргазмалар зали, касб танлаш кабинети, ЭКБ, услубий марказ спорт зали хизматда. Кабинетлар, лабораториялар ва ўқув ишлаб чиқариш устахоналари, замонавий кўргазмали қуроллар, ҳисоблаш техникалари, аудитория, телевизион комплекслар, компьютерлар билим ва касб маҳоратини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Читать дальше
Конец ознакомительного отрывка
Купить книгу