Оқилжон Ғофуров - Маънавий олам мусаввири

Здесь есть возможность читать онлайн «Оқилжон Ғофуров - Маънавий олам мусаввири» — ознакомительный отрывок электронной книги совершенно бесплатно, а после прочтения отрывка купить полную версию. В некоторых случаях можно слушать аудио, скачать через торрент в формате fb2 и присутствует краткое содержание. ISBN: , Жанр: Языкознание, Прочая научная литература, на русском языке. Описание произведения, (предисловие) а так же отзывы посетителей доступны на портале библиотеки ЛибКат.

Маънавий олам мусаввири: краткое содержание, описание и аннотация

Предлагаем к чтению аннотацию, описание, краткое содержание или предисловие (зависит от того, что написал сам автор книги «Маънавий олам мусаввири»). Если вы не нашли необходимую информацию о книге — напишите в комментариях, мы постараемся отыскать её.

Инсоният тариҳи – ғоялар тарихидир. Токи инсон ва жамият мавжуд экан, қарама-қарши кучлар асосида қурилган дунёда ёруғлик ва зулмат, эзгулик ва ёвузлик, маърифат ва жаҳолат орасида абадий кураш кечади. Бу абадий кураш майдонида ким эзгулик тарафда-ю, ким ёвузлик томонда – абадий жумбок, мангу фалсафа…

Маънавий олам мусаввири — читать онлайн ознакомительный отрывок

Ниже представлен текст книги, разбитый по страницам. Система сохранения места последней прочитанной страницы, позволяет с удобством читать онлайн бесплатно книгу «Маънавий олам мусаввири», без необходимости каждый раз заново искать на чём Вы остановились. Поставьте закладку, и сможете в любой момент перейти на страницу, на которой закончили чтение.

Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать

Руҳиятимга сирли ҳаловат бағишлаган осуда тун қучоғида руҳиятимга яқин китобларни завқ-шавқ билан мутолаа қиламан ва сўз билан таърифлаб бўлмас илоҳий дақиқаларда руҳиятимдаги ёлғизлик девори қулаб тушади. Мутолаа жараёнида руҳиятим улуғвор «Одиссея», «Шоҳнома», «Фауст» асарлари бетакрор соҳир оламига сингиб кетади ва хаёлан замон ва макон қобиқларини ёриб, Ҳомер, Фирдавсий ҳамда Гёте асарлари қаҳрамонлари билан бирга яшайман; қувончларига шерик, дардларига ҳамдард бўламан. Китоблар – садоқатли ҳамроҳларим, бебаҳо бойликларим; мутолаа жараёнида қалбим, мавжудиятим беқиёс лаззат оғушида ажиб ҳаловат ҳис этади…

Франсуаза Саган ҳикматлари қулоғим остида янграр экан, тафаккурим ларзага тушади:

« Дунёда маънавият ва маърифат учун аёвсиз жанглар кечаётир. Аслида, Учинчи жаҳон уруши ҳам шу. Биз ушбу жаҳон урушида фақат китоблар билангина ғолиб бўламиз ».

Ҳақиқатан, инсон онги ва қалбини эгаллаш учун бунёдкор ва вайронкор мафкуралар кураши муросасиз авж олаётган бугунги глобаллашув деб аталмиш таҳликали замонда китоблар билан инсоният Учинчи жаҳон урушида ғолиб чиқса, руҳияти танҳоликка маҳкум этилган инсон қалбида кечаётган Умид ва Тушкунлик жангида мудҳиш ёлғизлик ҳиссиётлари устидан муқаррар тарзда ғолиб чиқади ва Яратган истаганидек, нурли манзиллар сари дадил интилаверади…

2021 йил, июль.

МАЪНАВИЙ ОЛАМ МУСАВВИРИ

(А.С.Пушкин ижодига айрим чизгилар)

«Қўл билан тиклаб бўлмас ҳайкал қўйдим ўзимга»

(А.С.Пушкин)

Улуғ рус шоири Александр Сергеевич Пушкин (1799—1837) ижоди жаҳон шеъриятининг энг юксак чўққиларидан биридир. Унинг номи жаҳон шеъриятини, башарият тафаккурини янги тараққиёт босқичига кўтарган Ҳомер, Фирдавсий, Румий, Данте, Навоий, Байрон ва Гёте каби гениал шоирлар билан бир қаторда тилга олинади. Гарчи у қисқа умр кўрган бўлса-да, тафаккур қудратидан йўғрилган «Евгений Онегин» шеърий романи, «Борис Годунов» трагедияси, инсон қалбини ларзага солувчи шеърлари жаҳон адабиёти хазинасига ноёб гавҳар бўлиб қўшилди. Хусусан, дунё китобхонлари қалбини тўлқинлантириб келаётган «Евгений Онегин» шеърий романи рус адабиёти ва маданий ҳаётида улкан воқеа бўлди. Бинобарин, улуғ рус мунаққиди В.Г.Белинский бу шоҳ асарга «Рус ҳаётининг қомуси» деб юксак баҳо берди. Яна, «Руслан ва Людмила» достонининг қўлёзмасини ўқиб чиққан машҳур шоир Жуковский: «Ғолиб шогирдга мағлуб устоздан», – деган ёзув билан ёш Пушкинга ўз портретини совға қилади. 1815 йилда, императорлик лицейида имтиҳон пайти талаба Пушкин ўқиб берган шеър машҳур шоир Державинга кучли таъсир қилган. Бу пайтга келиб ёш Александрнинг улкан истеъдод соҳиби эканлиги яққол аён бўлганди. Унинг шеърларини диққат билан тинглаган кекса шоир Державин ёш Пушкиннинг келажакда буюк шоир бўлишини башорат қилади.

Умрбоқий асарларида инсон эрки, озодлик ва тенглик ғояларини мағрур куйлаган, халқлар биродарлигини улуғлаган А.С.Пушкин шеърий даҳоси қудрати билан умумбашар шоирига айланди. Унинг олийжаноб, умуминсоний гўзал ғоялар, эзгу ҳислар порлаб турган ганжина асарлари дунё халқлари тилларига таржима қилиниб, мудом севиб ўқилмоқда. Рус халқининг миллий ғурури бўлиб қолган даҳо шоир ҳақли равишда «Рус поэзиясининг қуёши» деб юксак шараф этилган. Жумладан, катта муваффақият қозонган «Кавказ асири» достони ва «Сув париси» пьесасини ўзбек тилига моҳирона таржима қилган хассос шоир Ҳамид Олимжон Пушкин шеърий даҳосини «Рус шеъриятининг баҳори» дея юксак эътироф этади.

Буюк лирик шоир А.С.Пушкин қатор насрий ва драматик асарлар ҳам яратиб, башар авлодларига улкан ҳамда бебаҳо адабий мерос қолдирди. Унинг рус ва жаҳон адабиёти хазинасидан муносиб ўрин олган «Капитан қизи», «Дубровский», «Буюк Пётрнинг ҳабаши», «Марҳум Иван Петрович Белкин қиссалари» каби насрий асарларини, улкан ижтимоий-фалсафий муаммолар юксак бадиий ифодасини топган «Моцарт ва Сальери», «Тош меҳмон», «Хасис Рицарь», «Ўлат чоғидаги базм» номли мўъжаз трагедияларини дунё китобхонлари ҳамон завқ-шавқ билан мутолаа қилмоқда. Шунингдек, озодлик туйғулари, эҳтирослар кураши тасвирланган «Кавказ асири», «Боқчасарой фонтани», «Мис отлиқ», «Руслан ва Людмила» каби достонлари ҳам умуминсоний бебаҳо маънавий мерос ҳисобланади.

Пушкин – ғурури баланд, жўшқин қалб соҳиби; ҳур фикрли эрксевар шоир.

Буюк рус ёзувчиси Н.В.Гоголь Пушкин даҳосини шарафлаб, шундай таъриф беради: «Пушкин фавқулодда ҳодисадир ва эҳтимол, рус руҳиятининг ягона ҳодисаси».

Читать дальше
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать

Похожие книги на «Маънавий олам мусаввири»

Представляем Вашему вниманию похожие книги на «Маънавий олам мусаввири» списком для выбора. Мы отобрали схожую по названию и смыслу литературу в надежде предоставить читателям больше вариантов отыскать новые, интересные, ещё непрочитанные произведения.


Отзывы о книге «Маънавий олам мусаввири»

Обсуждение, отзывы о книге «Маънавий олам мусаввири» и просто собственные мнения читателей. Оставьте ваши комментарии, напишите, что Вы думаете о произведении, его смысле или главных героях. Укажите что конкретно понравилось, а что нет, и почему Вы так считаете.

x